Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 48 / Божхона

Чегарадаги божхона назоратининг хусусиятлари

 

Чегарани кесиб ўтиш пайтида юкларни ташувчилар, оддий фуқаролар тезда ва қийинчиликларсиз ўтиб олишни исташади. Ўз навбатида божхона хизмати олдида фуқароларнинг кириши ва товарлар қонуний асосларда олиб кирилишида ортиқча вақтни олмаган ҳолда товарларни нолегал тарзда олиб киришга уринишларга барҳам бериш, чегарани қонунни бузган ҳолда кесиб ўтаётган йўловчилар ва юкларни аниқлаш ҳамда кўрикдан ўтказиш вазифаси туради. Шу сабабли божхона олдида иккита мураккаб вазифа туради: ё мамлакатга кирувчиларни оммавий тарзда кўрикдан ўтказиш (бу кечикишлар ва ноқулайликларга олиб келади) ёки оралатиб текширишлар билан чекланиш керак (бу ҳол эса нолегал юкларни ўтказиб юбориш хавфини кўпайтиради).

Божхона назоратига анъанавий ёндашув узоқ йиллардан буён ўзгармай келди. Уни амалга ошириш салмоқли ресурсларни талаб қилса-да, бироқ доим ҳам иқтисодий хавфсизликни тўлиқ таъминлашни кафолатлайвермайди. Янги Божхона кодекси уни ўтказиш шаклларининг танлаб олиш, ажратиш ва етарлилик принциплари асосида қўллашни, шунингдек божхона назоратининг бошқа усулларидан фойдаланишни назарда тутади. Булар хавфларни профиллашнинг комплекс воситаларига асосланган ва айни қандай йўловчилар ҳамда қандай юкларни текшириш кераклигини аниқлаш имконини берадиган таҳлилий ечимлардир. Улар ресурслар тақсимотини мақбуллаштириш ва таҳдидларга қарши туриш кўрсаткичларини яхшилаш имконини беради. Хавфларни профиллаштириш хавфсизликни таъминлашнинг анъанавий усулларига муқобил вариант сифатида қаралади. Энг яхши ечимлар дастлабки ахборот, таҳлиллаш ва хатти-ҳаракатларни моделлаштириш маълумотларини бўлғуси хавф даражасини баҳолаш учун қўллаш имконини беради, зеро бу хавф у ёки бу кишидан келиб чиқади.

Божхона органлари ходимлари учун ўтказилган 5 кунлик семинар ана шу жиҳатларга ва чегарадаги божхона назорати хусусиятларига тааллуқли бўлган кўпгина бошқа масалаларга бағишланди. Уни Давлат божхона қўмитаси ва USAIDнинг «Савдо ва даромадлар» лойиҳаси ўтказди.

 

 

Чегара назоратининг мақсади – товарлар, кемалар, самолётлар, автомобиллар ва кишиларнинг мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона чегараси орқали ҳаракатланишини таъминлаш. Унинг самарадорлиги учун тезкор маълумотлардан ва контрабанданинг энг юқори хавфини намоён этадиган йўловчилар, карго ва транспорт воситаларини аниқлашга эътиборни жамлаш учун бошқа ахборотдан фойдаланиш зарур. Хавф омилларини аниқ белгилаш – жуда ўзига хос вазифа. Бунинг учун реал вақтда маълумотларни таҳлил қилиш ва хавфсизлик таҳдидларини аниқлашга қодир бўлган таъсирчан дастаклар керак. Улар хавфларни бошқариш тизимида мавжуд. Уни Америка божхонаси томонидан қўллаш амалиёти тўғрисида халқаро эксперт, АҚШ божхона хизматининг собиқ ходими Томас СТЕФАНЕЛЛО гапириб берди. Унинг қайд этишича, ТИФ иштирокчиларининг хавфини назорат қилиш – хавфсизликни таъминлашдир. Хавфларни белгилаш ёки уларни божхона фаолиятида бошқариш суғуртадагидек аниқ белгилана олмайди, бироқ шунга қарамай, уни пухта йўлга қўйиш керак. Божхонанинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти нуқтаи назаридан олганда, хавфнинг аниқ таърифида «терроризм ва контрабандани қўллаб-қувватлайдиган нарсаларни қонунга хилоф тарзда олиб ўтиш эҳтимоли» деса бўлади. Бироқ хавфнинг яна бир тури бор ва унга эксперт батафсил тўхталди. Бу – божхонанинг фаолият дастури юқори самарали ишлашни таъминлайдиган ёки унинг иш унумдорлигини пасайтирадиган камчиликларга эга бўлган ҳоллар. Эксперт Америка божхонаси амалиётидан бир қатор мисоллар келтирди. Амалий машғулот давомида мамлакатимиз божхона таомилларининг барча бўғинлари таҳлил қилинди ва хавфларни бартараф этиш ёки камайтириш учун ресурсларни жамлашни талаб қиладиган энг заиф нуқталар аниқланди.

Семинар машғулотларининг мавзулари тингловчиларининг асосий қисми бевосита чегарадан ўтказиш пунктларида ишлаётган божхоначилар эканлигини ҳисобга олиб белгиланди. Шунингдек семинарда ДБҚ Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармаси ва контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари, ОҲБИ ўқитувчилари иштирок этдилар. Юклар, транспорт воситалари ва йўловчиларни кўрикдан ўтказишнинг хусусиятлари муҳокама қилинди. Божхоначиларимиз нолегал товарларни олиб ўтишнинг ғайриоддий усуллари ва уларни яшириш ҳолатлари тўғрисида ўз амалиётларидан олинган ҳолатларни гапириб бердилар. Улар семинар дастурига киритилган амалий машғулотларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди. Мисол учун, кўрикдан ўтказиш мавзуси бўйича хатти-ҳаракатлар ва кузатув усуллари, қалбаки ҳужжатларни аниқлаш ва йўловчиларни танлаб олиш, фирибгарларни аниқлаш бўйича ўзига хос машқлар ўтказдилар. Охирги ҳолат, хусусан, валюта контрабандаси усуллари тўғрисидаги мавзу бобида фойдали бўлди.

Терроризмга қарши кураш доирасида контрабанданинг чегарадаги назоратига катта эътибор қаратилди.

 

«Ақлли» техника

Божхона ўз ишида божхона кўригининг замонавий ва юқори технологик воситаларидан кенг фойдаланяпти. Бу эса божхона расмийлаштируви учун кетадиган вақтни қисқартириш, кўрикдан ўтказиш сифатини ошириш, юклар кечикишини камайтиришга ёрдам беради. Турли йилларда чегарадаги назорат сифатини оширишга кўмаклашиш дастурлари доирасида турли мамлакатлар ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар томонидан Ўзбекистон божхонасига техник назоратнинг турли воситалари берилган эди. Т.Стефанелло тақдимотларнинг бирини бузмайдиган кўрикдан ўтказиш ва бузмайдиган ускуналарни қўллаш масалаларига бағишлади. Нима учун бу божхона учун бунчалик муҳим? Бузмайдиган кўрикдан ўтказиш учун ускунанинг божхоначиларга оддий жисмий кўрикдан ўтказишсиз деярли дахлсиз бўладиган юк қисмини кўрикдан ўтказиш; хавфли материалларни ташийдиган транспорт воситаларини хавфсиз текшириш; радиация бобида энг кўп хавфсиз ва тезроқ сканерлашни ўтказиш имконини беради ва кўрикдан ўтказишлар вақтини анча қисқартиради.

Бузмайдиган кўрикдан ўтказиш технологиялари контрабандани, шу жумладан оммавий қирғин қуроли, ғайриқонуний радиоактив моддалар, наркотиклар, валюта ва бошқа ғайриқонуний контрабанда материалларини аниқлаш ҳамда йўлига ғов бўлиш учун ишлаб чиқилган, токи улар мамлакатга олиб кирилиши ва ундан олиб чиқилиши мумкин бўлмасин. Улардан, шунингдек, бирор-бир келувчи ёки чиқиб кетувчи юк ёхуд йўловчилардан божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш учун фойдаланилаётганлигини аниқлашда ёрдам бериши мумкин.

Бироқ божхона ушбу ускунадан тўлақонли фойдаланиши учун профессионал операторларни тайёрлаш, инструкторларни ўқитиш ва ҳар бир божхона постида бузмайдиган кўрикдан ўтказиш учун техник хизмат кўрсатишни таъминлаш керак.

Америкалик божхоначи бузмайдиган кўрикдан ўтказиш учун энг кўп тарқалган ва самарали ускуналар тўғрисида ҳикоя қилди, улар баъзиларининг ишини намойиш этди. Мисол учун, «Бастер» – контрабанданинг портатив детектори – зичлик ўзгаришини ўлчайди ва яширин жойларни топишда ёрдам беради. Мослашувчан толали – оптик зонд (фиберскоп) автомобиллар бензобаки сингари қўл етмайдиган жойларни текшириш учун ишлатилади. Радиациянинг персонал детектори (PRD) – радиация манбаини аниқлаш ва муайян изотопларни белгилаш учун мўлжалланган қўл асбоби. У изотоплар тўғрисидаги ахборотни объектдан узоқда бўлган техник экспертларга маълумотларни узатиш компьютер тизими орқали узатиши мумкин.

Экспертнинг қайд этишича, контрабандани аниқлаш учун ўз амалиётида фойдаланган портатив воситаларнинг энг қулай тўплами – мослашувчан толали оптик зонди, «Бастер К9», лазерли рулетка, узайтиргич ва кўплаб зондларга эга бўлган ойна. У шунингдек техник назоратнинг икки турғун воситаси – радиацион портал монитор ва транспорт воситалари ҳамда юкларни кўрикдан ўтказиш учун тизим (VACIS) ҳақида сўзлаб берди. Улар Ўзбекистон чегарасидаги автомобиллар ўтиш жойлари, чегарадаги божхона постлари ва комплексларида муваффақият билан қўлланяпти.

 

Гулнора АДБУНАЗАРОВА,

махсус мухбиримиз.

Прочитано: 2143 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика