Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 48 / Амалий бухгалтерия

Қишлоқдаги ўқитувчига устама

 

Агар чет тиллар ўқитувчиси қишлоқ жойда ишласа, башарти тестларни муваффақиятли топширса, бундай ўқитувчиларга тариф ставкасининг 30%и миқдорида устама ҳисобланиши тўғрисида низом мавжудми?

Агар ўқитувчи юқори ва қуйи синфларга дарс берса, бундай устама қандай ҳисобланади: ставкалар суммасидан келиб чиқибми ёки ҳақиқатдаги умумий иш ҳақиданми?

Ю.Хван,

мактаб ўқитувчиси.

 

– 2013 йил 1 сентябрдан бошлаб қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчиларига бошқа устамалар ва қўшимча тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда лавозим маошларига базавий лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 30%и миқдорида ойлик устамалар белгиланган (ВМнинг 29.09.1994 йилдаги 490-сон қарорига 3-илованинг 3-банди).

Халқ таълими педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари: ходимнинг лавозимига; унинг малака тоифасига; халқ таълими муассасасининг турига боғлиқ равишда табақалаштирилади.

Шу тариқа, агар чет тиллар ўқитувчиси битта таълим муассасасида бир нечта лавозимда ишласа (бошланғич синф ўқитувчиси ва юқори синф ўқитувчиси), унинг устамаси тегишли базавий лавозим маошларининг (тариф ставкаларининг) 30%и миқдорида ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳақиқатдаги умумий иш ҳақидан устамани ҳисоблаб чиқариб бўлмайди, сабаби базавий тариф ставкасидан ташқари унинг таркибига устама ва қўшимча тўловлар, шунингдек айрим ходимларга компенсация тўловлари киради (Низомнинг 3-банди, ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 275-сон қарорига 3-илова).

Қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчиларига устамалар ҳисоблаб ёзилиши учун қуйидагилар мажбурийдир:

асосий ишидан ажралган ҳолда камида 144 соат давом этадиган дастур бўйича белгиланган тартибда малака ошириш;

тегишли таълим муассасасида педагогик фаолият олиб бориш учун зарур малака ва чет тилини билишни аниқлаш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларидан ўтиш.

Ойлик устама олиш ҳуқуқини берадиган тест синовидан календарь йил давомида кетма-кет 2 марта ўтмаган ўқитувчилар ўз маблағлари ҳисобидан малака ошириш курсларида ўқимагунларига қадар кейинги ўқув йилидан бошлаб чет тилини ўқитишга қўйилмайдилар;

малака ошириш тўғрисидаги давлат намунасидаги сертификат мавжудлиги (ВМнинг 25.03.2015 йилдаги 67-сон қарори билан тасдиқланган Низом).

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1742 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика