Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 48 / Амалий бухгалтерия

Тугалланмаган қурилишни ҳисобдан чиқарамиз

 

Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхонамиз минерал ўғитлар ишлаб чиқаради (ХХТУТ коди – 13111). «Минора» қурилиши якунланмаган иншоотини тугаллаш самарасизлиги боис муассисларнинг уни тугатиш ҳақидаги баённома қарори мавжуд. Ушбу иншоот қурилиши 90-йилларда тўхтатиб қўйилган эди. У металл конструкциялардан қурилган, оғирлиги тахминан 1 200 т. Демонтаж қилишнинг тахминий муддати ўрта ҳисобда 2–3 йил. Ушбу объектни ҳисобдан чиқариш ҳужжатларини расмийлаштириш учун раҳбарнинг буйруғи билан махсус комиссия тузилган. Унинг таркибига тегишли мансабдор шахслар, шу жумладан бош бухгалтер ва объект сақланиши учун зиммаларига жавобгарлик юклатилган шахслар киради.

Тугалланмаган қурилиш объекти босқичма-босқич ҳисобдан чиқарилаётганда қандай бошланғич ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

Н.Абдураҳмонов.

 

Ҳужжатларни расмийлаштириш

Агар қурилиши тугалланмаган объектингиз ўз вақтида консервация қилинган бўлса ва уни консервация қилиш тўғрисида далолатнома мавжуд бўлса, тугатиш ҳақида қарор қабул қилаётганда аввал объектни консервациядан чиқариш лозим. Консервациядан чиқаришда далолатнома ва зарурат бўлганда – монтаж қилинмаган асбоб-ускуналар, конструкциялар ва материалларни консервациядан чиқариш қайдномаси расмийлаштирилади. Далолатнома ва унга доир қайднома шакллари Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 16.09.2003 йилдаги ­401-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) 4-иловада келтирилган.

Қурилиши тугалланмаган объект қуйидагилар асосида тугатилиши мумкин:

√ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан – агар объект қурилиши Инвестиция дастурига мувофиқ марказлаштирилган манбалар ҳисобига; Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ТИА асосида; Давлат рақобат қўмитаси томонидан ВМга киритиладиган объектлар амалга оширилаётган бўлса;

√ вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан – ўзларига қарашли бўлган қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича;

√ мулкдорнинг қарори билан.

Қарорда қурилиш тўхтатилишининг сабаблари, ҳисобдан чиқарилаётган харажатларнинг асосий кўрсаткичлари, қурилиши тугалланмаган объектдан бошқа мақсадларда фойдаланиш тўғрисидаги таклифлар кўрсатилади.

Келгусида фойдаланиш имкони бўлмаган тақдирда қурилиши битказилмаган объектни тугатиш, улардан ажратиб олинган асбоб-ускуналар ва материалларни сотиш бўйича кўрсатмалар берилиши керак. Агар объектни демонтаж қилиш пудрат ташкилотларини жалб этишни талаб этса, у ҳолда улар бажарган ишлар учун ажратиладиган маблағлар суммаси, шу жумладан тугатиш харажатлари ҳам аниқланади.

Мулкдорнинг қарори асосида корхона раҳбари тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш тўғрисида фармойиш (буйруқ) чиқаради ва тегишли далолатнома тузилади (Низомга 6-илова).

Қурилиши тугалланмаган объект Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – ­1401-сон Низом) мувофиқ тугатилади.

Агар ташкилот бюджет ташкилоти бўлмаса ва устав капиталида давлат улушига эга бўлмаса, тугатиш ҳақидаги қарор мустақил равишда қабул қилинади. Бунинг учун ташкилот раҳбарининг буйруғига кўра унинг (ёки ўринбосарининг) раислигида, тегишли мутахассислар, бухгалтерия ходимлари ва моддий жавобгар шахслардан таркиб топган комиссия тузилади.

Қурилиши тугалланмаган объект тугатилиши муносабати билан уни ҳисобдан чиқариш ҳақида комиссия қабул қилган қарор натижалари тугатиш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади (АВ-4-сон шакл, 1401-сон Низомга ­1-илова).

тугатиш жараёни якунлангандан кейин бухгалтерия қурилиши тугалланмаган объектни тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва уни тугатишдан келган моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштиради ­(1401-сон Низомга ­3-илова).

Қисмларга ажратилган ва демонтаж қилинган объектнинг келгусида фойдаланиш учун яроқли барча узеллари, деталлари, материаллари комиссия белгилайдиган эҳтимолий фойдаланиш баҳосида тегишли ҳисобварақлар бўйича кирим қилинади. Яроқсиз узеллар, деталлар, материаллар (темир-терсак, қийқинди ва ёғоч) ташкилотнинг хоҳишига кўра тасарруф этилади.

Агар демонтаж қилганда қора ва рангли металл чиқиндилари юзага келса, темир-терсакни топшириш масалалари Қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги ­49-сон қарорига 1-илова) билан белгиланади.

Объектни демонтаж қилиш муайян вақт талаб этса, комиссия объектни тугатиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, ижрога қабул қилиши ва уни амалга ошириш жадвалини тасдиқлаши мумкин.

Бу ҳолда объектни жадвалга кўра босқичма-босқич тугатиш мумкин. Тугатиш жараёнининг ҳар бир босқичи якунланганда объектни тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва уни тугатишдан келган моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириш керак бўлади. Тегишинча, объект қиймати ва уни тугатиш харажатлари босқичма-босқич ҳисобдан чиқарилиши керак. Объектни демонтаж қилишдан олинган узеллар, деталлар ва материаллар қиймати ҳар бир босқич якунланганидан сўнг тегишли ҳисобга олиш ҳисобварақларига кирим қилинади.

 

Бухгалтерия ҳисоби

Қурилиши тугалланмаган объектлар 0810-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Унда (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишидан қатъи назар) капитал қурилиш сметалари, смета-лойиҳа ҳисоб-китобларида ва титул рўйхатларида келтирилган бино ва иншоотларни барпо этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 68-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Қурилиши тугалланмаган объектни тугатишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) ушбу объектни тугатиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда унинг баланс қиймати билан резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларда қайд этиладиган объектни қайта баҳолаш натижаларига (сальдога) тузатилган яроқли узеллар, деталлар, материаллар қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

 

Қурилиши тугалланмаган объектнинг тугатилишини бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттириш мумкин:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Тугалланмаган қурилишнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

Тугатиш харажатлари акс эттирилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Тегишли харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

Олинган узеллар, деталлар, материаллар қиймати кирим қилинди

 

Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Қурилиши тугалланмаган объектни қайта баҳолаш натижалари (сальдо) ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Тугалланмаган қурилишни тугатишдан фойда акс эттирилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Тугалланмаган қурилишни тугатишдан зарар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2167 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика