Norma.uz

Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатиш

 

Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандида меҳнат шартномаси ушбу асосга кўра бекор қилиниши учун тарафларнинг келишуви қандай расмийлаштирилиши кўрсатилмаган.

Бу ҳолда ходим ариза ёзиши шартми?

Ф.Расулова.

 

 

– Йўқ, шарт эмас. Акс ҳолда бу ҳаракатлар иш берувчи билан меҳнат муносабатлари ходимнинг ташаббусига кўра, яъни МКнинг 99-моддаси бўйича бекор қилинган деб тан олиниши мумкин.

Сиз ҳақлисиз, МКнинг 97-моддаси 1-бандига биноан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги тарафларнинг келишувини расмийлаштириш тартиби Меҳнат кодекси билан белгиланмаган. Бироқ унда ёзма ҳужжат тузиш зарурлиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

Шунга қарамай, меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлиги борасида низо юзага келганда ходим билан иш берувчи имзолаган келишув тарафлар ҳақиқатан ҳам меҳнат муносабатларини ихтиёрий равишда бекор қилишга рози бўлганларини исботлайди.

Шу тариқа, иккала тараф имзолаган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишув тарафларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ чиқариш учун асос бўлади (МКнинг 97-моддаси 1-банди).

Ходим билан иш берувчи келишувининг намунали шаклини эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

16.03.2015 йилдаги 58-сон

меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида

КЕЛИШУВ

 

Тошкент ш.                       22-сон                        11.10.2016 й.

 

«ТИТАНИК» масъулияти чекланган жамияти, бундан буён Иш берувчи деб номланади, устав асосида фаолият юритувчи директор ____________________________________ (Ф.И.Ш.) тимсолида, бир томондан, _______________ лавозимини эгалловчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси _____________________ (Ф.И.Ш.), бундан буён Ходим деб номланади, бошқа томондан, биргаликда Тарафлар деб номланади, қуйидагилар тўғрисида меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ушбу келишувни (бундан кейин – келишув) туздилар.

1. Тарафлар Меҳнат кодексининг 97-моддаси 1-бандига мувофиқ (тарафларнинг келишувига кўра) Ходим билан Иш берувчи ўртасида тузилган 16.03.2015 йилдаги 58-сон меҳнат шартномасини 2016 йил 31 октябрда бекор қилишга келишиб олдилар.

2. Ходимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинган кун унинг охирги иш куни – 2016 йил 31 октябрь ҳисобланади.

3. Охирги иш кунида Иш берувчи Ходимга расмийлаштирилган меҳнат дафтарчаси ва буйруқнинг нусхасини бериш, шартнома бекор қилинган кунда у билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш ва ______ иш кунлари ҳисобидан фойдаланилмаган таътиллар учун пулли компенсация тўлаш мажбуриятини олади.

4. Тарафларнинг бир-бирига нисбатан даъвоси йўқ.

5. Ушбу келишув бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада, ҳар бир тараф учун биттадан тузилган.

 

Иш берувчи                                          Ходим

 

М.Ў.

 

Изоҳ. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги тарафларнинг келишувида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа қўшимча имтиёзлар ва компенсациялар қайд этилиши мумкин.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2130 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика