Norma.uz

Ваколатларни қайд этиш зарур

 

Корхонада кадрлар бўйича инспектор лавозими бўш турибди, бироқ унинг вазифаларини бош бухгалтер бажармоқда.

Бош бухгалтер меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этишга ҳақлими? Агар ҳақли бўлмаса, уларни ким тўлдиришга ҳақли?

Р.Очилов. 

 

– Корхона бўйича буйруқ асосида ваколатларни олмасдан туриб, бош бухгалтер ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишга ҳақли эмас.

Одатда меҳнат дафтарчаларини юритиш ишини ташкиллаштириш, яъни уларни сақлаш, ҳисобга олиш ва топшириш учун жавобгарлик иш берувчининг зиммасига юклатилади.

Бироқ меҳнат дафтарчаларини юритиш учун жавобгарлик иш берувчининг буйруғи (фармойиши) билан тайинланадиган махсус ваколатли шахс зиммасида бўлади.

Агар иш берувчининг буйруғи (фармойиши) билан меҳнат дафтарчаларини юритиш учун жавобгар ходим тайинланмаган ҳамда бу уларни юритиш, сотиб олиш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш тартиби бузилишига олиб келган бўлса, иш берувчи ва бошқа мансабдор шахслар МЖТКнинг 49-моддасида белгиланган жавобгарликка (ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима) тортилиши мумкин.

Кўрилаётган вазиятда иш берувчи меҳнат дафтарчаларини юритиш ваколати бош бухгалтерга (ёки корхонанинг бошқа ходимига) берилиши ҳақида буйруқ чиқариши мақсадга мувофиқ (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг VIII бўлими 1.6, 3.1, 6.1, 6.2-бандлари).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1548 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика