Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 45 / Қонунчилик палатасида

Парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

 

Қўмита мажлисида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни, хусусан, ижтимоий-иқтисодий, инвестиция, молия ва ҳуқуқ соҳаларидаги, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги муносабатларни янада фаоллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, тарафлар минтақавий ва халқаро хавфсизликка бўлган таҳдидларга қарши курашиш, минтақанинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш юзасидан амалий мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйишга доир чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.

Мажлис иштирокчилари Ўзбекистон–Европа Иттифоқи ҳамкорлиги изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди. Ушбу ҳамкорлик томонларнинг жамият ҳаётининг турли жабҳаларидаги мулоқотини чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорлигига асосланган.

Қўмита мажлисида сўзга чиққанлар Ўзбекистон Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан белгиланган демократик ислоҳотлар йўлига, ўзининг халқаро мажбуриятларига содиқ қолаётганлиги муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Давлат бошқаруви тизими етуклиги ва барқарорлигининг юқори даражаси, демократик жараёнлар ва институтларнинг ривожланганлиги халқаро майдонда мамлакатимиз нуфузининг янада ошишига асос бўлмоқда.

Мажлисда демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш юзасидан Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил ахборот тақдим этилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини бундан буён ҳам таъминлаш, хусусий мулкни муҳофаза қилиш ва унинг дахлсизлигини кафолатлашнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли муҳофаза қилишни кучайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларга алоҳида ­эътибор қаратилди.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг демократик жараёнларни амалга ошириш ва жамиятни ривожлантириш борасидаги роли ошиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бунга парламент фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўмаклашмоқда. Хусусан, қонун чиқарувчи ҳокимият юқори органининг қабул қилинаётган қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги ролини оширишга, электоратнинг халқ сайлаган вакилларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи жорий йилда қабул қилинган «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг аҳамияти қайд этиб ўтилди.

Шу йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови доирасидаги тадбирларни муҳокама қилиш чоғида Ўзбекистонда очиқ ва адолатли демократик сайловни ўтказиш учун барча зарур шарт-шароит яратилганлиги, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг боришини мониторинг қилишга халқаро кузатувчилар кенг жалб қилингани таъкидланди.

Европа парламенти аъзолари Ўзбекистонда жамият ҳаётининг турли жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар натижаларига юқори баҳо берди. Европарламент депутатлари ўз чиқишларида Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан, жумладан, терроризм, экстремизм ва гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш масалаларида Ўзбекистон позициясини қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи таркибига кирувчи мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва илмий-техникавий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Мажлис натижаларига кўра парламент ҳамкорлигини янада фаоллаштириш, 2014–2020 йилларда индикатив кўмаклашиш дастурини амалга ошириш, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, парламент аъзоларининг тажриба алмашинувига доир халқаро конференциялар, тренинглар, семинарлар ва бошқа тадбирларни биргаликда ўтказиш юзасидан қарор қабул қилинди.

 

«Ўзбекистон–Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитаси 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувга мувофиқ ташкил этилган бўлиб, парламентаризм соҳасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида фаолият олиб боради. Парламент ҳамкорлиги қўмитаси фаолияти орқали парламент депутатлари шерик мамлакатларда ўтказилаётган энг муҳим ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тадбирлар ҳақида хабардор қилинмоқда, турли халқаро ва бошқа тадбирларни ўтказишга ёрдам кўрсатилмоқда.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1455 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика