Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 40 / Бухгалтерга ёрдам

Узоқ вақт ётган товарни сотиш йўллари

 

2011 йилда рўйхатдан ўтказилган, ЯСТ тўловчи корхонамиз болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаради. 2014–2015 йилларда ишлаб чиқариш фаолиятидан ташқари чакана савдо билан шуғулландик. Дўконда бошқа етказиб берувчилардан сотиб олинган товарни сотдик. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритдик. Ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулот дўконда сотилмади. 2015 йилда дўкон ёпилди. 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра 2910-ҳисобварақда сотилмаган товар қолдиқлари қайд этилган.

Янгитдан дўкон очмасдан, қолган товарни қандай сотиш мумкин? Улгуржи савдога лицензиямиз йўқ. Уни нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан сотишимиз ёки воситачилик шартномаси бўйича сотиш учун дўконга топширишимиз мумкинми? Товар воситачилик шартномаси бўйича сотилганда ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан реализация қилинганда солиқ солиш тартиби қандай бўлади?

К.Илҳомов,

директор.

 

Кераксиз товарлардан халос бўлиш йўли

Аслида вариантлар кўп, бироқ уларнинг аксарияти улгуржи савдога лицензия олиш билан узвий боғлиқ. Лицензия олиш жараёни муассисларнинг анча маблағ тикишини талаб қилади (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарорига илованинг ­9-банди). Агар корхона улгуржи савдо билан шуғулланмоқчи бўлмаса, бундай харажат қилиш ўринсиз.

Улгуржи савдо билан лицензия олмасдан шуғулланиш маъмурий жазо қўлланишига олиб келади (МЖТКнинг 165-моддаси).

Товарлардан «халос бўлиш» битимини расмийлаштиришда нохуш вазиятга тўқнаш келмаслик учун қайси фаолият улгуржи савдога алоқадорлигини тушуниш зарур. Улгуржи савдони амалга ошириш қоидалари ва уни лицензиялаш тартибини белгиловчи амалдаги меъёрий ҳужжатлар билан товарларнинг реализация қилиниши даромад юзага келишига олиб келмайдиган бир марталик битимларга ва товарларни сотиш бўйича доимий фаолият сифатида корхона амалга оширадиган битимларга ажратилмаган. Моҳиятан олганда, нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш назарда тутиладиган шартномага кўра товарларнинг* барча реализацияси улгуржи савдо тоифасига киради (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарорига илованинг 10-банди). Сизнинг ҳолатда товарлар қайта сотиш учун сотиб олинган бўлиб, бу улгуржи савдонинг яна бир аломати саналади.

Олди-сотди шартномаларига кўра товарларни реализация қилиш улгуржи савдога кирар экан, бу вариантни қўллай олмайсиз.

Товарни воситачи орқали, ҳатто у чакана савдо корхонаси бўлса ҳам, сотиш ҳақида ҳам худди шуни айтиш мумкин. Корхонангизнинг товарларни воситачи орқали реализация қилиши барча аломатларига кўра улгуржи савдога мос келади, сабаби бунда сотилган товар учун нақд пулсиз шаклда ҳисоб-китоб қилинади, товарлар келгусида қайта сотиш учун сотиб олинган. Товарларни воситачилик шартномаси ва воситачилик битими бўйича реализация қилиш учун комитент корхона улгуржи савдога лицензия олиши зарур. Товарларни реализация қилишнинг бундай варианти ҳам корхонангизга мувофиқ келмаслиги шундан аён бўлади.

 

Эҳтимолий вариантлар

Дивидендлар бўйича қарзни қоплаш ҳисобига товарларни муассисга бериш. Товарлар дивидендларни тўлаш ҳисобига уларни тўлаш ҳақидаги муассисларнинг қарорига асосан муассисга берилади. Ушбу операциядан мақсад – муассис олдидаги қарзни қоплаш бўлгани учун бундай операцияни амалга ошириш учун лицензия талаб этилмайди.

Товарларнинг қиймати билан муассис олдидаги қарз мутаносиб бўлганда ва, албатта, муассисга бу товарлар керак бўлганда, товарларнинг бундай берилишини расмийлаштириш мумкин. Бу корхона учун фойдали усул: қарз ҳам қопланади, товарлардан ҳам халос бўлинади.

Воз кечиш битимига кўра товарларни бериш. Воз кечиш ҳақини бериш мажбуриятларни бекор қилиш усулларидан бири сифатида белгиланган (ФКнинг 342-моддаси). Одатда воз кечиш битими алоҳида келишув билан расмийлаштирилади. Воз кечиш битими тарафлари воз кечишга асос бўлувчи хўжалик шартномасидаги тарафлардир. Қарздор воз кечиш ҳақини мол-мулк шаклида бериши мумкин. Товарлар корхонанинг мол-мулки ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси) ва воз кечиш ҳақи сифатида тақдим этилиши мумкин.

Амалиётда корхонада контрагент билан ҳисоблашиш учун пул маблағлари бўлмаганда бундай битимлар тузилади. Шуни қайд этиш зарурки, ҳужжатлар нотўғри расмийлаштирилганда бу битимни бартер деб тан олиш хатари мавжуд. Ҳар бир алоҳида ҳолатда воз кечиш битимини расмийлаштириш олдидан бунинг оқибатларини таҳлил қилиш лозим. Бундай хўжалик операцияси корхонанинг савдо фаолиятига кирмайди, сабаби ундан мақсад контрагент олдидаги қарзни қоплаш ҳисобланади. Муайян шартларни бажарганда воз кечиш битими бўйича товарларни бериш корхонангиз учун мақбулдир.

Товарларнинг хайрия ва бошқа ташкилотларга текинга берилиши савдо фаолияти ҳисобланмайди, чунки товарлар ҳақи тўланмайди, тегишинча, лицензия талаб этилмайди. Бироқ товарларни текинга бериш – корхона харажатлари саналади.

Бошқа юридик шахснинг устав фондига ҳисса. Товарлар бошқа юридик шахснинг устав фондига ҳисса сифатида киритилиши мумкин. Бундай операция корхонангизнинг инвестициялари сифатида ҳисобга олинади, тегишинча, улгуржи савдога лицензия керак бўлмайди.

Бироқ аввал сизга бундай битим фойда келтириш-келтирмаслигини баҳолаш зарур. Айрим ҳолларда ноликвид корхонага инвестициялар инвестор зарар кўришига олиб келади.

Товарларнинг корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилиши. Товардан корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ёки уларни ноликвид деб тан олиш мумкин. Бу кераксиз товарлардан халос бўлишнинг энг оддий, бироқ фойда келтирмайдиган усулидир.

Ҳар қандай ҳолда ҳам – қайси усулни танламанг, бундай битим юзага келтирадиган хатарлар ва нафни солиштириб кўриш зарур.

 

Солиқ солиш

Олди-сотди шартномаси, шунингдек воситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдан тушган тушумга ЯСТ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Воситачига тўланадиган воситачилик ҳақи суммаси комитентнинг харажати бўлиб, ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

Қарзни қоплаш ҳисобига чиқиб кетаётган товарларнинг қиймати товарларни реализация қилишдан тушган тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси) ва унга ЯСТ солинади.

Товарлар текинга берилганда ЯСТ солиш объекти – уларни олиш нархи ҳисобланади.

Товарлар корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилганда солиқ оқибатлари юзага келмайди, чунки уларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар ЯСТ тўловчисида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

ЯСТ ставкаси 5% миқдорида этиб тасдиқланган (ПҚ-2455-сон қарорнинг 10-2-иловаси).

 

P.S.

Аксарият ҳолларда мураккаб вазиятни юзага келтирувчи муайян хатти-ҳаракатлар амалга оширилгандан кейин бизга маслаҳат сўраб мурожаат қиладилар. Саволнинг маъноси – энди нима қилайлик? Бу вазиятдан қандай қилиб тўғри ва камроқ талафот кўриб чиқиш мумкин?

Маслаҳатимиз: аввал ишнинг оқибати ҳақида ўйлаш, мутахассислардан ўзингизни қизиқтирувчи саволларга жавоб олиш, шундан кейингина ишонч билан ишга киришиш лозим!

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

 


*Бу ерда ва бундан буён матнда «товар» деганда 2900-«Товарларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» ҳисобварағида қайд этиладиган ва қайта сотиш учун сотиб олинган моддий бойликлар назарда тутилади.

Прочитано: 1890 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика