Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 40 / Солиқ солиш

Имтиёзли шартларда турар жой олиш

 

Корхона директори намунавий лойиҳа бўйича янги уй-жой сотиб олиш учун корхонадан қарз олиб, уни бўлиб-бўлиб тўламоқчи. Директорга бериладиган қарз қурилиш корхонасига ўтказилади.

1. Агар корхона берган қарз қурилиш корхонасига ўтказилса, ходим намунавий лойиҳа бўйича янги уй-жой сотиб олиш учун олган қарзини узишга йўналтирилган иш ҳақига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадими?

2. Қарз бериш қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?

О.Сафаров,

МЧЖ бухгалтери.

 

1

Ҳа, агар корхона берган қарз суммаси қурилиш корхонасига ўтказилса, корхона олдидаги қарзни узишга йўналтириладиган иш ҳақига белгиланган тартибда ЖШДС солинади.

Бироқ имтиёзлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

I вариант

Директорингиз «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ, ТИФ МБ ёки «Ипотека банк» АТИБда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун ипотека кредитини олгани маъқул. Бу ҳолда солиқ солинадиган ҳамда корхонангиз кредитни ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун банкка ўтказган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлар солиқ солишдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди).

Агар корхонангиз ходимнинг ипотека кредити бўйича дастлабки бадални тўласа, бадал суммаси унинг даромади бўлмайди ва, тегишинча, унга ЖШДС солинмайди. Бироқ бунда қарз ҳақида эмас, корхонанинг харажати ҳақида сўз бораётганини назарда тутиш лозим (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 14-банди; 3.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон қарорнинг ­9-банди).

 

II вариант

Ёш оила аъзоси ҳам имтиёздан фойдаланиши мумкин. Яъни ходимингиз рўйхатдан ўтказилган никоҳдан илк бор ўтган, у ва унинг турмуш ўртоғи 30 ёшга тўлмаган бўлса.

Агар шундай бўлса, у ҳам якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ёки сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити олиши мумкин. Бу ҳолда солиқ солинадиган ҳамда корхонангиз кредитни ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун банкка ўтказган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлар солиқ солишдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди).

Агар корхонангиз ходимга ёш оила аъзоси сифатида уй-жой сотиб олиш учун маблағ ажратса, бу маблағ унинг даромади ҳисобланмайди ва унга ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 14-банди; 3.08.2009 йилдаги ПҚ-1167-сон қарорнинг 9-банди). Биринчи вариантда бўлганидек, бунда қарз ҳақида эмас, корхонанинг харажати ҳақида сўз бормоқда.

Бу ҳолатнинг яна бир ижобий жиҳати бор: фойда солиғи ёки ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда корхоналар солиқ солинадиган базани ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларига ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой олишга текин йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг 10%идан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқига эга бўладилар (Солиқ кодексининг 159-моддаси 5-банди, ­356-моддаси 3-қисми).

Шуни назарда тутиш лозимки, юқорида кўрсатилган барча ҳолларда уй-жой олинган (мол-мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан 5 йил ичида сотилса, берилган барча маблағларга умумбелгиланган тартибда ЖШДС солинади.

 

2

Агар корхона ходимга қарз беришга қарор қилса, сиз у билан қарз шартномасини тузишингиз керак.

Агар бунда қарз суммаси корхона активлари умумий қийматининг 25%идан ошмаса, директор (ёхуд имзолаш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ваколатли шахс) битимни муассислар билан келишмасдан шартномани имзолашга ҳақли. Агар қарз суммаси корхона активлари қийматининг 25%идан кўп бўлса, ушбу битимни тузиш ҳақидаги қарорни муассислар қабул қиладилар («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 44-моддаси). Бунда директор (ёхуд имзолаш ҳуқуқига эга бўлган бошқа ваколатли шахс) муассислар умумий йиғилишининг битимни амалга оширишга рухсат берувчи баённомаси бўлган ҳолдагина қарз шартномасини имзолашга ҳақли бўлади.

Бироқ корхонадан қарз олиш ва қарз маблағларини уй-жой сотиб олиш учун қурилиш корхонасига йўналтириш ходимга юқорида кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1930 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика