Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 40 / Солиқ солиш

Фақат янгилар учун имтиёзлар

 

1. Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қайта рўйхатдан ўтган (мулкчилик шаклини ўзгартирган, муассислари таркиби камайган, кўпайган, МЧЖ ХКга, МЧЖ ҚК МЧЖга, ХК ҚКга айлантирилган) хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этиладими?

2. Агар Низомга мувофиқ корхона энг кам ЯИТ тўлашдан озод қилинган бўлса, 6 ой давомида 15% ЯИТ ҳисоблаб чиқарилади. 7-ойдан бошлаб ЯИТ қандай ҳисоблаб чиқарилади? Бу солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?

Газетхон.

 

1

Йўқ, 6 ой давомида ЯИТнинг энг кам миқдорини тўлашдан озод этиш кўринишидаги имтиёз қайта рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилмайди. Уни фақат янгидан ташкил этилган корхоналар қўллаши мумкин (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом муқаддимасининг 2-қисми «г» банди). Янги ташкил этилганларга юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома олган корхоналар киради. Муассислари таркиби ўзгарган корхоналар янгидан ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларга кирмайди.

Кўрсатилган имтиёз корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганда (мулкчилик шакли ўзгарганда, МЧЖ ХКга, МЧЖ ҚК МЧЖга, ХК ҚКга айланганда) ҳам татбиқ этилмайди.

 

2

Агар корхона кичик бизнес тоифасига кирса (ёки фермер хўжалиги ҳисобланса), у ЯИТни ­15%лик ставкада ҳисоблайди. Қолган барча корхоналар ­25%лик ставкани қўллайдилар (22.12.2015 йилдаги ­ПҚ-2455-сонга ­25-илова). Имтиёз амал қилиши пайтида корхона Маълумотнома-ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобини (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган ЯИТ ҳисоб-китобига 3-илова) тўлдирмайди ва Ҳисоб-китобнинг 060-сатри тўлдирилмайди.

Имтиёзли давр тугагандан сўнг, юридик шахс рўйхатдан ўтказилган кундан кейин ­7-ойдан бошлаб корхона ҳар ойда ДСХОга Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобини тақдим этади. ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби ­2095-сон Низомда белгиланган.

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳақиқатдаги ЯИТ билан таққослайдилар. Агар ҳақиқатдаги ЯИТ ЯИТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, корхона ЯИТни энг кам миқдоргача қўшимча ҳисоблайди. ЯИТнинг қўшимча ҳисобланиши Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобининг ­090-сатрида акс эттирилади, шу сумманинг ўзи Ҳисоб-китобнинг ­060-сатрида кўрсатилади.

Агар ҳақиқатдаги ЯИТ энг кам миқдордан кўп бўлса, бюджетга ҳақиқатдаги ЯИТ тўланади. Бу ҳолда Ҳисоб-китобнинг 060-сатри тўлдирилмайди, Маълумотнома-ҳисоб-китобда эса 070-сатрда «0» қиймати кўрсатилади.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2016 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика