Ваколатхонамиз на юридик шахс, на ҚҚС тўловчиси бўлмаган Ўзбекистондаги хорижий тижорат компанияси ҳисобланади. Бироқ кўп йиллардан бери биз ҳисобида турган давлат хизматидан ҚҚС ҳисобга олинган хизматлар учун счётлар олиб, уларни тўлаб келамиз. Солиқ инспекцияси биз ҚҚС тўловчиси эмаслигимизни тасдиқлайди.
Хорижий компания ваколатхонаси унга хизматлар кўрсатувчи ташкилотнинг счётлари бўйича ҚҚС тўлаши керакми?
П.Добринин,
таржимон.
– Ҳа, олинган хизматлар қийматини тақдим этилган ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўлашингиз шарт.
Агар ваколатхонангизга хизматлар кўрсатувчи ташкилот ҚҚС тўловчиси бўлса, у қўядиган ҳисобварақ-фактураларда ҚҚСни ажратиб кўрсатган ҳолда хизматлар қийматини акс эттириши керак (Солиқ кодексининг 222-моддаси).
ҚҚСсиз ҳисобварақ-фактураларни ҚҚС тўловчиси бўлмаган ёки уни тўлашдан озод қилинган юридик шахсларгина қўйишлари мумкин.
ҚҚС тўловчиси бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) олувчилар ҚҚСнинг суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эгалар (Солиқ кодексининг 218-моддаси).
ҚҚС тўловчиси бўлмаган субъектлар олинган ТМБ бўйича ҚҚС суммасини уларнинг харид қийматига киритадилар, олинган ишлар ва хизматлар бўйича эса – олинган ишлар ва хизматлар қиймати таркибидаги харажатларга киритадилар.
ҚҚС тўловчи юридик шахслар чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилаётган бўлсалар, ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаган ҳолда ҳисобварақ-фактуралар ёзиб беришлари мумкин. Шунингдек товарлар (ишлар, хизматлар) уларни кейинчалик юқоридаги шахсларга реализация қилиш учун олаётган ЎзР ТИВнинг Дипломатик сервис хизматига реализация қилинаётган бўлса, ноль даражали ставка қўлланади. Ноль даражали ставка фақат ЎзР ТИВ томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга нисбатан қўлланиши мумкин (Солиқ кодексининг 214-моддаси).
Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,
«Norma Online» эксперти.