Биз корхонани мулкий комплекс сифатида сотиб олдик. Ҳисобварақ-фактура умуман мулкий комплексга ёзиб берилди. Ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚСни кирим қилинадиган активларга қандай тақсимлаш мумкин?
Л.Рашидова.
– Мол-мулкни реализация қилиш обороти ҚҚС солинадиган объект ҳисобланади. Корхона мулкий комплекс сифатида реализация қилинган тақдирда, ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ҳам ўз ичига оладиган, унинг реализация қилиш нархи билан қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).
Корхона бошқа ташкилотдан сотиб олинганда қўшилган қиймат солиғи ҳисобварақ-фактурага кўра умумбелгиланган тартибда сотувчига тўланади. Бунда корхона сотувчиси ягона (мулкий комплексга) ҳисобварақ-фактура ёзиб беради. Қўшилган қиймат солиғи суммасини кирим қилинаётган активларга тақсимлаш учун ҚҚС суммасини тақсимлаш коэффициентини ҳисоблаб чиқариш зарур. Сотиб олинган корхона барча активларининг умумий қийматида ҳар бир кирим қилинаётган актив улушини база сифатида қабул қилиш лозим. Асосий воситалар бўйича ҚҚС суммаси уларнинг бошланғич қийматига киритилади, солиқ солинадиган оборот мақсадларида фойдаланиладиган товар-моддий захиралар бўйича – ҳисобга қабул қилинади.
МИСОЛ. Ишлаб чиқариш корхонаси фирма дўкони очиш мақсадида савдо павильонини сотиб олди. Харид қиймати 72 млн сўмни, шу жумладан ҚҚС – 12 млн сўмни ташкил этди.
Савдо павильони сотиб олинганда сотувчи ягона (мулкий комплексга) ҳисобварақ-фактура ёзиб беради.
ҚҚС суммасини (12 млн сўм) кирим қилинаётган активларга тақсимлаш учун сотиб олинган корхона барча активларининг умумий қийматида ҳар бир кирим қилинаётган актив улушини аниқлаш зарур.
Активнинг номи
|
Активларнинг қиймати,
|
Мулкий комплекснинг умумий қийматидаги ҳар бир активнинг улуши
|
Коэффициент бўйича ҚҚС суммаси, млн сўм
|
Активларнинг бошланғич қиймати ҚҚС билан, млн сўм
|
Бино
|
24
|
24 / 60 = 40%
|
4,8
|
28,8
|
Савдо ускунаси
|
16
|
16 / 60 = 27%
|
3,2
|
19,2
|
Совутувчи қурилмалар
|
20
|
20 / 60 = 33%
|
4,0
|
24
|
Жами
|
60
|
|
12
|
72
|
Асосий воситалар бўйича ҚҚС суммаси уларнинг бошланғич қийматига киритилиши керак бўлгани сабабли балансдаги кирим қилинган активлар қиймати:
павильон биноси – 28,8 млн сўмни;
савдо ускунаси – 19,2 млн сўмни;
совутувчи қурилмалар – 24 млн сўмни ташкил этади.
Валерий ЛИ,
ЎзР Молия вазирлиги Солиқ ва божхона тарифи сиёсати
бошқармаси бўлимининг бошлиғи.