Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 36 / Юридик маслаҳатлар

Меҳнатни муҳофаза қилиш: харажатларни олдиндан режалаштирамиз

 

Жамоа шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқяпмиз. Унда меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари билан боғлиқ харажатларга муайян суммани кўрсатиш шартми?

Д.Тангиров,

юрисконсульт.

 

– Ҳа, жамоа шартномасида меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг муайян суммасини кўрсатиш зарур.

Корхоналарнинг ходимлари меҳнатни муҳофаза қилиш учун харажат қилмайдилар. Бу иш берувчининг мажбурияти. Ҳар бир корхона меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур маблағларни жамоа шартномасида белгиланадиган миқдорда ажратади («Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддаси 3-қисми). Бунда қонунчиликда меҳнатни муҳофаза қилишга қандайдир аниқ сумма белгиланмаган. Унинг миқдори, жамоа шартномасининг бошқа шартлари сингари, томонлар – иш берувчи ва ходимларнинг вакиллик органи келишувига кўра белгиланади. Томонларнинг асосий ҳуқуқлари, кафолатлари ва мажбуриятлари томонларнинг келишувига кўра жамоа шартномасида белгиланади (МКнинг 37-моддаси 1-қисми).

Шу тариқа, жамоа шартномасида иш берувчи ажратадиган меҳнатни муҳофаза қилиш учун тадбирларга мажбурий харажатлар суммаси кўрсатилиши шарт.

 

Тимур Мўминов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1349 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика