Norma.uz

Мустақиллигимиз меъмори

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим бўлди.

 

Президентимиз портрети пойига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Вазирлар Маҳкамаси ходимлари, вазирлик ва идоралар жамоалари, мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари юксак ҳурмат бажо келтириб, гуллар қўйди.

– Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, – деди Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзе. – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақилликка эришиш, давлатни ҳар томонлама ривожлантириш, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшди.

– Ислом Каримовнинг вафоти нафақат Ўзбекистон халқи, балки бошқа мамлакатлар, хусусан, Россия учун ҳам оғир йўқотиш бўлди, – деди Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев. – Ислом Каримов Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик ҳамкорликнинг ривожланиши ҳамда мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшди. Унинг хотираси Ўзбекистон халқи юрагида умрбод муҳрланиб қолади. Ўзбекистон халқи Ислом Каримов танлаган йўлдан оғишмай олға боришига ишонамиз.

– Барчамиз қаттиқ қайғудамиз, – деди Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен. – Ислом Каримов оиласига ва Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. АҚШ Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ҳамкоридир. Ўзаро алоқаларни давом эттириш тарафдоримиз. Халқингизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва барқарорлик тилаймиз.

– Шанхай ҳамкорлик ташкилоти номидан бутун Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдираман, – деди Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев. – Ислом Каримовни юксак ҳурмат қилар эдик. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ШҲТнинг ташкил этилиши, фаолияти кўлами кенгайишига ҳар доим алоҳида эътибор қаратар эди. Ислом Каримовнинг бевосита ташаббуси билан Тошкент шаҳрида ташкил этилган ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси 13 йилдан буён муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон халқи, улкан йўқотишдан чекаётган қайғунгизга шерикмиз.

– Юртбошимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон тараққиёти, халқимиз манфаати йўлида амалга оширган ишлари, ислоҳотлари йиллар оша қадри ошиб боришига шубҳа йўқ. Бу инсоннинг хотирасини нафақат бугунги, балки келажак авлодлар ҳам мустақиллигимиз меъмори сифатида юксак қадрлайди, – деди пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Навоий номидаги маҳаллада истиқомат қилувчи Саъдулла Насриддинов.

– Президентимизнинг «Бизга тинчлик ва омонлик керак» деган эзгу даъвати Ўзбекистон оналарининг дилидаги, тилидаги орзу-нияти бўлиб келган, – деди Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари Мухлиса Акромова. – Ана шундай эзгу мақсадларни рўёбга чиқарган Ислом Каримов юртимизда миллатлар ва фуқаролараро ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳитини қарор топтирди, мустаҳкамлади.  

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1628 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика