Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 36 / Юридик маслаҳатлар

Мол-мулк устав капитали сифатида

 

Хусусий корхонамиз муассиси қарз шартномаси асосида ташкилотимизга товарни қарзга бермоқчи.

Бу қонунга зид эмасми, муассис кейинчалик устав капиталини тўлдириш фойдасига ташкилотдан қарзни товар билан эмас, товар учун олинган пул маблағлари билан ундиришдан бош торта оладими?

Дарья,

директор.

 

– Муассисингиз қарз шартномаси бўйича мол-мулкни (товарни) ўзи муассиси бўлган хусусий корхонага беришга ҳақли.

«Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, хусусий корхона ўз мулкида алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда уларни амалга ошириши, мажбуриятларни бажариши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Бу корхонага берилган мол-мулк муассиснинг эмас, корхонанинг мулки ҳисобланишини англатади.

Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади (Фуқаролик кодексининг 732-моддаси). Тегишинча, қарз шартномасига кўра мол-мулк (товар) олингандан кейин мазкур мол-мулк қарз олувчи мулкига ўтади.

Агар қарз олувчи (корхона) мол-мулкни (товарни) қарз берувчи – муассисингизга қайтара олмаса, корхона у билан мажбуриятни янгилаш ҳақида келишиб олишга ҳақли. Келишувда дастлабки мажбурият алмаштирилишини ва янги мажбурият бўйича қарз олувчига (корхонага) мол-мулкни (товарни) эмас, уни сотишдан олинган пул маблағларини қарз берувчига (муассисга) қайтариш мажбурияти юкланишини кўрсатиш лозим. Бундай имконият ФКнинг 347-моддасида белгиланган. Қарз олувчи маблағларни қайтарганидан кейин муассисингиз (агар истаса) уларни устав фондини оширишга йўналтириши мумкин.

Соддалаштирилган таомилни бажаришни тавсия этамиз. Муассис қарз шартномасини тузмасдан, устав фондига ҳиссани мол-мулк (товар) кўринишида киритиши мумкин. Ушбу мол-мулк (товар) киритилгандан кейин корхона уни хоҳишига кўра тасарруф этишга, шу жумладан сотишга ҳам ҳақли бўлади.

 

Тимур Мўминов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1725 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика