Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 36 / Юридик маслаҳатлар

Резидент, бироқ чет эллик инвестор эмас

 

1. Тошкентда доимий пропискага ва Россия фуқаролигига эга бўлган шахс Ўзбекистон резиденти ҳисобланадими?

2. Ушбу шахс маҳаллий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олса (пул маблағларини акцияларни сотиб олиш учун инвестиция қилса), чет эллик инвестор деб ҳисобланиши мумкинми?

З.Юсупова,

МЧЖ бухгалтерининг ёрдамчиси.

 

1

Ўзбекистон резиденти деб қуйидагилар эътироф этилади:

Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс;

Ўзбекистонда доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистонда турган жисмоний шахс (Солиқ кодексининг ­19-моддаси 1-қисми)*.

Шу тариқа, прописканинг борлиги ёки йўқлиги эмас, балки белгиланган вақт даври мобайнида Ўзбекистонда бўлиш резидентлик мезони ҳисобланади. Шу сабабли Россия фуқароси жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат республика ҳудудида турса, у резидент ҳисобланади.

 

2

Чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистондан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонда чет эллик инвесторлар бўлиши мумкин («Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).

Шу сабабли Тошкентда доимий пропискага эга бўлган ва маҳаллий эмитентлар акцияларини сотиб олувчи Россия фуқароси чет эллик инвестор деб ҳисобланиши мумкин эмас.

 

Камол Музаффаров,

«Norma Online» эксперти.

 


*Солиқ кодексининг 19-моддаси 2-қисмида қайси давр чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон ҳудудида ҳақиқатда турган вақтига киритилмаслиги қайд этилган.

 

Прочитано: 1619 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика