Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 34 / Паспорт масалалари

Консуллик ҳисобида туриш керак

 

Агар хотин квартирани эри билан никоҳдан ўтгунга қадар сотиб олган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори билан собиқ эрини унинг розилигисиз пропискадан чиқариши мумкинми?

В.Ҳалилова.

 

– Фуқаролар, шу жумладан, уларни турар жой майдонига бўлган ҳуқуқдан маҳрум этиш, шахсни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорига кўра, нотариал тасдиқланган ишончнома, ички ишлар органларининг сўрови, прокурорнинг маъмурий тартибда кўчириб юбориш ҳақидаги санкцияси бўйича пропискадан чиқариладилар (Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 48-банди, ИИВнинг АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 1-илова).

Шу тариқа, агар аёлда суднинг бундай ҳал қилув қарори бўлса, у яшаш жойидаги паспорт столи орқали эрини унинг розилигисиз пропискадан чиқаришга ҳақли бўлади.

 

 

 

Она учун ишончнома

 

Мен пенсионерман. Тошкентда яшайман. Ўзимнинг квартирам бор. Унда ўғлим ҳам пропискадан ўтган. У узоқ вақтдан буён Қорақалпоғистон ҳудудида яшайди, айни пайтда Тошкентга кела олмайди. Ўғлимни қандай қилиб йўқлигида пропискадан чиқаришим мумкинлигини айтсангиз.

Мария М.

 

– Фуқарони нотариал тасдиқланган ишончномага кўра пропискадан чиқариш мумкин (698-сон Йўриқнома).

Сизнинг ҳолатда яшаш жойидаги паспорт бўлимига мурожаат қилиш ва ўғлингизни пропискадан чиқариш ҳақидаги нотариал тасдиқланган ишончномани тақдим этиш зарур. Агар унинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари бўлмаса, шунингдек унга нисбатан жиноят иши очилмаган бўлса, тегишли текширувдан сўнг уни пропискадан чиқаришлари шарт.

Чиқиб кетиш сабаби ва жойини кўрсатган ҳолда ички ишлар органи раҳбарининг номига эркин шаклда ёзилган ўғлингизнинг аризаси ҳамда унинг ишончномаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим:

паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;

мудофаа ишлари бўлимининг ҳисобидан чиқарилганлиги ҳақида белги қўйилган ҳарбий ҳисобга қўйиш ҳужжатлари;

уй дафтари ёки 4-5-сон шаклдаги прописка карточкаси, квартира карточкаси;

давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.

 

 

Консуллик ҳисобида туриш керак 

 

Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Ҳозир РФда яшаяпман. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида катта қизим учун биометрик паспортни расмийлаштира оламанми? Илгари қизим эски намунадаги паспортимда қайд этилган эди. Сўнг паспортимни Тошкент шаҳрида биометрик паспортга алмаштирдим. Қизим Россияда 3-синфда ўқийди. Отаси Ўзбекистонда яшайди. У бола учун биометрик паспортни расмийлаштиришга розилик берган, уни Тошкентдаги нотариус тасдиқлаган. Қизимга Москвада паспорт олиш учун қандай ҳужжатларни тўплашим керак?

Александра Ф.

 

– Аввалига сиз бола билан Москвада ёки Новосибирскда консуллик ҳисобида туришингиз зарур (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг IV бўлими). Бунинг учун сизда қонуний асос – иш (патент, иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси билан тасдиқланади), ўқиш (таълим хизматлари кўрсатиш ҳақидаги шартнома билан тасдиқланади) ва ҳ.к. бўлиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 7.07.2011 йилдаги 200-сон қарорига 1-илова) 3-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларида доимий консуллик ҳисобида турган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар паспортни ёки ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш учун чет элдаги консуллик ҳисобида туриш жойидаги тегишли маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қиладилар.

Бунда вояга етмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар.

Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

 биометрик паспортни бериш учун ариза;

 туғилганлик ҳақида гувоҳноманинг асл нусхаси (16 ёшгача бўлган болалар ва 16 ёшга тўлган шахслар учун – паспорт биринчи марта расмийлаштирилаётганда) ёки паспорт (мавжуд бўлганда) ва уларнинг кўчирма нусхалари;

 35 x 45 мм ўлчамли 1 та фотосурат;

 паспортни биринчи марта расмийлаштириш учун ота-онасининг паспортлари асл нусхалари ва уларнинг кўчирма нусхалари. Агар ота-онасидан бирининг паспортини тақдим этиш имкони бўлмаса, бошқа тегишли ҳужжат (вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома; никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида суднинг ҳал қилув қароридан кўчирма (кўчирма нусха); ота-онасидан бири бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганлиги ҳақидаги ваколатли органларнинг маълумотномаси; болани ёлғиз ота ёки она тарбиялаётганлиги ҳақидаги ҳужжатлар ва бориш мамлакатининг қонун ҳужжатларига мувофиқ шунга ўхшаш ҳужжат) бўлиши зарур;

 ариза берувчи қайд этилган кетиш варағи (МДҲ мамлакатлари учун) ёки унинг кўчирма нусхаси ёхуд Ўзбекистон ИИВнинг Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бўлинмалари томонидан берилган «Doimiy yashashga ruxsat berildi» ёзуви қайд этилган стикер. Агар паспортда доимий консуллик ҳисобига олинганлиги ҳақида белги қўйилган бўлса, ушбу ҳужжат талаб этилмайди;

 ЎзР фуқаросининг чет эл давлати ҳудудида унинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қонуний турганлигини исботловчи ҳужжат (виза, яшаш гувоҳномаси, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли белгилар, маълумотномалар ва ҳ.к.);

 башарти ота (она)дан бири чет эллик бўлса, чет эллик ота (она)нинг бола Ўзбекистон Республикасининг фуқароси паспортини олишига ­эътирози йўқлиги ҳақидаги нотариал тасдиқланган аризаси;

 консуллик йиғимлари ва ҳақиқатдаги харажатлар тўланганлиги ҳақида квитанция.

Ота-онаси билан бирга вақтинча консуллик ҳисобида турган вояга етмаган болалар учун паспортлар қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади:

а) уларнинг ота-онаси бола билан 6 ойдан ортиқ муддатга чет элга хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга ва контракт бўйича ишлашга чиқиб кетган ва чет элга вақтинча чиқишни белгиланган тартибда расмийлаштирган бўлсалар;

б) агар бола ота-онаси чет элга чиқиб кетгандан кейин улар борган мамлакатда туғилган бўлса.

Бунда вояга етмаган болага биометрик паспорт расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйхати доимий консуллик ҳисобидаги шахслар учун белгиланганига ўхшайди.

Фақат бу ҳолда муассаса ёки ташкилот орқали чет элга чиқилганда ушбу муассаса ёки ташкилотнинг буюртманомаси ҳам керак бўлади.

 

Санжар Хўжааҳмедов, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1937 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика