Norma.uz

Коммунал харажатлар муҳокама этилмайди

 

Ишнинг моҳияти

Ижарага берувчи (МЧЖ) ва ижарачи (ХК) 2016 йил январда 80 кв.м майдонга эга бўлган офис учун хонани 4 ой муддатга ижарага бериш ҳақида шартнома туздилар. Шартнома суммаси – 12 млн сўм. 2016 йил апрелда коммунал хизматлар тарифлари ошганлиги муносабати билан шартнома қоидаларига биноан ижарага берувчи ўтган ойдагига кўра 400 минг сўмга ортиқ бўлган ижара тўловига счёт тақдим этди. Шунда ижарачи ижара тўловини ошириш учун шартномага қўшимча битим тузиш зарур эканлиги сабабли ижарага берувчига ижара ҳақини янги нархда тўламаслигини айтди. Ижарачининг важ-далилларига қўшилмаган ижарага берувчи 2016 йил июнда 800 минг сўм асосий қарз (апрель ва май учун) ҳамда суд харажатларини ундириш даъвоси билан хўжалик судига мурожаат қилди.

 

Ижарага берувчининг позицияси

– 2016 йил январда ижарачи билан шартнома туздик. Унинг шартларига кўра коммунал хизматлар қиймати ошган тақдирда бир тарафлама тартибда ижара тўлови қийматини ошириш ҳуқуқига эга эдик. Бунинг учун ҳеч қандай қўшимча битим тузиш шарт эмас. Шу сабабли суддан даъвоимизни қондиришни сўраймиз.

 

Ижарачининг позицияси

– Ҳақиқатан ҳам, 2016 йил январда ижарага берувчи билан шартнома тузиб, қабул қилиш-топшириш далолатномасини имзоладик. Шартномага ва Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 1-қисмига мувофиқ, агар Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Шу сабабли ижара тўловининг суммасини ўзгартириш учун қўшимча битим тузиш зарур деб ҳисоблаймиз, биз эса унинг оширилишига рози эмасмиз. Шу муносабат билан ижарага берувчининг талабларини асоссиз деб ҳисоблаймиз ва суддан даъвони рад этишини сўраймиз.

 

Суднинг ҳал қилув қарори

Биринчи инстанция суди иш материалларини ўрганиб, даъвогарнинг важ-далиллари ва жавобгарнинг эътирозларини тинглаб ва муҳокама қилиб, қонун ҳужжатлари қоидаларини таҳлил қилиб, ФКнинг 236, 382 ва 384-моддаларига асосланиб, ижарага берувчининг даъво билан мурожаат этишига сабаб бўлган юқоридаги далиллар тасдиғини топди ва талабларни тўлиқ ҳажмда қондирди.

Ушбу иш апелляция ва кассация инстанцияларида кўриб чиқилмади.

 

Юристнинг шарҳи

ФКнинг 236-моддасидан келиб чиқилса, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

ФКнинг 382-моддаси 1-қисмига мувофиқ, агар Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса (ФКнинг 384-моддаси 1-қисми).

Юқоридаги қоидалар, шунингдек шартнома қоидалари ижарага берувчи қўшимча битим тузмай, бир тарафлама тартибда ижара ҳақини ўзгартиришга ҳақли бўлганлигини исботлайди. Бундан ташқари, ушбу қоидалар ижарачи зиммасига ижара шартномасини унинг шартларига мувофиқ бажариш мажбуриятини юклайди. Шартнома шартларида эса у 2016 йил апрелдан бошлаб хонанинг ижара ҳақини янги қийматда тўлаши кераклиги кўрсатилган.

Шу сабабли қўшимча битим тузилмаганлиги боис ҳақни тўлай олмаслиги хусусидаги ижарачининг важ-далиллари қонун ҳужжатларига мувофиқ келмайди ва рад этилиши лозим. Суд даъво талабларини асосли равишда қондирган.

Ушбу вазият ижарачи ФКнинг 544-моддасида назарда тутилган ижара шартномасига ижарага олинган майдонни камайтиришни ёки ижара тўловини тўлаш усулларини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча битим тузиш таклифи билан ижарага берувчига судгача тартибда мурожаат қилиши мумкинлигини кўрсатади. Бундан ташқари, ижара тўлови оширилишига рози бўлмаган тақдирда ижарачи шартномани муддатидан олдин бекор қилиш таклифи билан мурожаат этиши мумкин эди, ана шунда асосий қарз ва суд харажатларини тўлашига тўғри келмаган бўлар эди.

 

Павел Сильнов,

адвокат.

Прочитано: 1704 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика