Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 34 / Юридик маслаҳатлар

Янги фамилияни паспорт билан тасдиқлан

 

Мен фамилиям ва отамнинг исмини ўзгартирдим, энди барча ҳужжатларни, шу жумладан Uzcard тизимидаги иш ҳақи картасини ўзгартириш керак. Банк фамилиям ва отамнинг исмини ўзгартиришим сабаби кўрсатилган қандайдир ҳужжатни тақдим этишимни талаб ­қиляпти. Паспортим ва ТИИБ маълумотномаси камлик қилармиш. Бунда картани алмаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини белгиловчи қандай расмий меъёрий ҳужжат борлигини айтишмаяпти.

Фамилия ва отасининг исми ўзгартирилганда иш ҳақи карточкасини алмаштириб беришлари учун банкка қандай ҳужжатларни тақдим этиш зарур?

К.Турков,

ваколатхона раҳбарининг ёрдамчиси.

 

– Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – 1344-сон Низом) 10-бандига кўра, банк картаси тутувчисининг исми ва фамилияси (тўлиқ ёки қисқартирилган) банк карталарининг мажбурий реквизитлари ҳисобланади. Паспорт – кишининг биографик маълумотларини ўз ичига олган асосий ҳужжат саналади.

1344-сон Низомнинг 31-бандида банк картаси тутувчисининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг талаб этилиши банк картаси эмитентининг ҳуқуқларидан бири сифатида белгиланган. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги Фармонига 1-илова) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортиЎзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат ҳисобланади.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда банк картасини олаётганда ёки фамилияси ўзгарганлиги муносабати билан янги фамилияли фуқарога алмаштириб берилганда банк хизматчиларига ўз паспортини тақдим этишининг ўзи етарли деган хулоса чиқариш мумкин.

Паспорт эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганида, фуқаро маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади (Паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг 17-банди). Шу тариқа, банк муассасалари эмас, ички ишлар органлари бу хил ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар фуқаро биографик маълумотлари ўзгартирилган янги паспортни банкка тақдим этган бўлса, демак, у қонун ҳужжатлари билан фамилияси ёки бошқа биографик маълумотларини ўзгартириш тартибига қўйилган талабларни бажариб бўлган ҳисобланади.

 

Тимур Мўминов,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1744 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика