Norma.uz

Таътил минимуми

 

Меҳнат шартномаси билан йиллик меҳнат таътили 24 иш куни этиб, 15 асосий ва 9 қўшимча кунга бўлмаган ҳолда белгиланган. Меҳнат кодексининг 143-моддасига мувофиқ, йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади.

1. «Асосий таътил» тушунчаси қанча кунни назарда тутади, муайян компанияда белгиланган кунларними ёки Меҳнат кодексида назарда тутилган 15 кунними?

2. 6 ой ўтгач биринчи йил ишлаган ходимга у билан тузилган меҳнат шартномасида назарда тутилган 24 кунлик таътилни бирйўла бериш мумкинми?

П.Насимова.

 

1

Ҳар қандай мулкчилик шаклидаги ташкилотларда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади.

Йиллик асосий таътилнинг минимал муддати – 15 иш кунидан иборат.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексида йиллик узайтирилган асосий таътил назарда тутилган (МКнинг 135-моддаси). Қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, узайтирилган таътил берилади:

18 ёшга тўлмаган шахсларга – 30 календарь кун;

ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига – 30 календарь кун.

Унинг берилиши меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилиши мумкин.

Ходимларнинг айрим тоифаларига базавий йиллик асосий таътилдан ташқари йиллик қўшимча таътиллар берилади (МКнинг 136-моддаси).

Ушбу меъёр:

меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга (МКнинг 137-моддаси);

оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга (МКнинг 138-моддаси);

меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда татбиқ этилади.

Ходимлар билан тузиладиган Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шаклида* (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 2-илова) йиллик асосий ва йиллик қўшимча таътил бериш шартлари бўлиши мажбурийдир.

Бу ҳолда ходимларга қўшимча таътилларни бериш шартлари меҳнат шартномасини тузишда муҳим ҳисобланишини инобатга олиш зарур.

Шу сабабли йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга, шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам қўшиб жамланади ­(МКнинг 140-моддаси 1-қисми).

Шу тариқа, агар ходим йиллик қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга бўлса, буйруқда йиллик таътилнинг умумий муддатини, йиллик асосий (ташкилотда белгиланган, бироқ 15 иш кунидан кам бўлмаган) ва қўшимча таътилларнинг кунларини қўшиб кўрсатиш зарур.

 

2

Биринчи йил таътил бериш муддатига келсак, ходимни ярим йиллик меҳнат фаолиятидан сўнг унинг учун меҳнат шартномасида белгиланган таътилга чиқаришингиз мумкин. Ходим 6 ой ишлагандан кейин биринчи иш йили учун йиллик асосий таътилдан фойдаланишга ҳақли (Меҳнат кодексининг 133, 134-моддалари, 143-моддаси 1-қисми).

Йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади (МКнинг 143-моддаси 8-қисми).

Бунда баъзи ходимлар ўз хоҳишларига кўра илгарироқ таътилга чиқишлари мумкин. Чунончи, қуйидагиларга 6 ой ўтмасдан олдин таътил берилади:

аёлларга – ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;

I ва II гуруҳ ногиронларига;

18 ёшга тўлмаган шахсларга;

муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ва ишга жойлашган ҳарбий хизматчиларга;

ўриндошлик асосида ишлаётганларга – асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда;

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда умумий таълим мактабларида, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларида ўқиётганларга, агар улар ўзларининг йиллик таътилларини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласалар;

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусияти ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ходимларга (МКнинг 100-моддаси ­2-қисми 1-банди).

Бироқ амалиётда айрим иш берувчилар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда ходимни биринчи иш йили 6 ойдан сўнг таътилга чиқарар экан, уни ишлаган вақтига мутаносиб миқдорда берадилар.

 

*Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли билан «Norma» АҚТда ва norma.uz сайтида танишишингиз мумкин.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2094 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика