Norma.uz

Сизни иш ўрнингиз кутмоқда

 

2011 йил сентябрида декрет таътилига чиқдим, 2011 йил ноябрида биринчи фарзандим туғилди. Ишга чиқмай, яна декрет олдим – 2014 йил апрелида иккинчи фарзандим туғилди. Табиийки, мен ишда ҳозир бўлмаган бутун даврда лавозимимда (иш ўрнимда) бошқа ходим ишлаган.

Иш ўрним (лавозимим) сақланиб қолдими? Қачон ишга чиқишим мумкин? Бунинг учун нима қилишим керак?

С.Гончарова.

 

– Ҳа, болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Шу сабабли аёл таътил олгунча ишлаган лавозимига қайтиши мумкин (Меҳнат кодексининг 234-моддаси 5-қисми).

Агар аёл болани парваришлаш таътили тугагандан сўнг ишга чиқаётган бўлса, ҳеч қандай қўшимча ҳужжатларни расмийлаштириш талаб этилмайди (таътилдан чиқиши ҳақида алоҳида буйруқ ҳам керак эмас). Таътил тугаши билан оддий тартибда ўз лавозим мажбуриятларига киришиши керак, холос.

Бола 3 ёшга тўлган куни болани 3 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътили тугайди. Аёл кейинги иш кунидан ишга чиқиши керак. Масалан, бола шанба куни – 2016 йил 12 мартда 3 ёшга тўлган бўлса, 2 дам олиш куни (шанба, якшанба) бўлган 5 кунлик иш ҳафтасида аёл 2016 йил 14 мартда (душанба куни) ишга тушиши керак.

Агар ўз вақтида декретдан қайтганда аввалги иши тақдим этилмаса, бу иш берувчининг айби билан бекор туриб қолиш деб баҳоланади. Бу ҳолда аёлнинг ўртача иш ҳақи сақланади (МКнинг 159-моддаси 1-қисми).

Баъзан аёл эртароқ, яъни бола 3 ёшга тўлгунга қадар ишга чиқишга қарор қилади, сабаби болани парваришлаш учун бериладиган таътилдан тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланиш мумкин (МКнинг 234-моддаси 3-қисми).

Бу ҳолда аёл муддатидан аввал ишга чиқиши ҳақида ариза ёзиши зарур. Раҳбар эса чиқиш кунини кўрсатган ҳолда худди шундай аризани расмийлаштириши шарт.

Одатда декретга чиққан аёлнинг ўрнига муддатли меҳнат шартномасига асосан бошқа ходимни қабул қиладилар. Бу ҳолда иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган аёлнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу аёл ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади (МКнинг 105-моддаси 3-қисми).

Агар иш берувчи Меҳнат кодексининг талабларини бажармаса, йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик далиллари бўйича Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки прокуратурага мурожаат этишга ҳақлисиз – меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари аниқ ва бир хилда ижро этилишини айни ушбу давлат органлари назорат қиладилар.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2350 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика