Norma.uz

Меҳнат муҳофазаси – самарадорлик омили

 

Самарқандда «Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги» мавзусида семинар ўтказилди.

 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича 2015–2016 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури доирасида ташкил этилган тадбирда касаба уюшмалари кенгашлари раислари, ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, саноат ва бошқа соҳалар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар иштирок этди.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда меҳнат муҳофазасини тартибга солувчи мустаҳкам ҳуқуқий база, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари яратилганини таъкидлади. Ушбу ҳужжатларга амал қилишда ижтимоий шерикчиликнинг аҳамияти ошиб бормоқда.

Таъкидландики, иш берувчи ва касаба уюшмалари ўртасида тузилган жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 580 мингдан зиёд тадбир режалаштирилиб, бугунги кунда 348 мингтаси амалга оширилган. Корхоналарда меҳнат муҳофазаси ҳолатлари ўрганилиб, иш берувчиларга мингдан зиёд тақдимнома киритилган. Касаба уюшмаларининг аралашуви билан ходимларга яратилган меҳнат шароитлари бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

Семинарда, шунингдек, мутахассислар томонидан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, касб касалликларининг олдини олиш ва касалликка чалинган шахсларга ногиронлик гуруҳи белгилаш асослари, меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлаш бўйича маълумотлар берилди.

Корхоналарда хавфсизликни таъминлаш, ходимларга муносиб меҳнат шароити яратиш, махсус кийим-бош ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича кўргазма намойиш этилди.

Тадбир доирасида иштирокчилар меҳнат муҳофазаси намунали ташкил этилган «Самарқанд автомобиль заводи» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1813 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика