Norma.uz

Давлат божини ундириш масалаларига тушунтириш берилди

 

ОХС Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 299-сон қарори билан ОХС Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг (18.04.2008 йилдаги 180-сон) айрим қоидаларига тузатиш киритилди.

 

Ҳужжатда аниқлаштирилишича, иш Хўжалик процессуал кодексининг 33-моддасига асосан бошқа хўжалик судига кўриш учун ўтказилганда, суд томонидан аввал тўланган давлат божи (почта харажатлари) инобатга олиниши керак.

Солиқ кодекси 330-моддасининг 25-бандига кўра, юридик ва жисмоний шахслар суд ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берган шикоятлари бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган. Тушунтирилишича, бундай талаб қаноатлантирилганда давлат божи жавобгардан ундирилади, талабни қаноатлантириш рад этилган ҳолда, эса давлат божи аризачидан ундирилмайди.

Ҳужжатда айтилишича, хўжалик судига юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг манфаатида прокурор, давлат органи томонидан берилган даъвони қаноатлантириш рад этилганда (иш юритиш тугатилганда, даъво кўрмасдан қолдирилганда), манфаатлари ҳимоя қилиниб даъво берилган шахсдан давлат божи ундирилмайди. Келишув битими тасдиқланиши муносабати билан иш юритиш тугатилиши бундан мустасно, бунда давлат божи даъво аризасида кўрсатилган талаблардан келиб чиқиб ҳисобланади.

Агар даъво берилган шахснинг ўзи, яъни даъвогар томонидан ХПКнинг ­40-моддаси тартибида даъвонинг предмети ўзгартирилганда ёхуд даъво талабларининг миқдори кўпайтирилганда, даъвонинг ушбу ўзгартирилган (кўпайтирилган) қисми бўйича қўлланилмайди, Солиқ кодексининг 330-моддасига асосан давлат божи тўлашдан озод этилган ҳолатлар бундан мустасно.

Айтилганларни мисолларда тушунтириб ўтамиз.

1-МИСОЛ. Ҳудудий адлия бошқармаси тижорат ташкилоти манфаатларини ҳимоя қилиб, даъво аризаси тақдим этди. Даъво предмети – жавобгардан 20 млн сўм ундириш. Иш бўйича суд муҳокамаси жараёнида ташкилот даъво талабини 35 млн сўмгача оширди. Суд қарори билан даъвонинг қондирилиши рад этилди. Мазкур ҳолатда ташкилотдан 150 минг сўм ((35 000 000 – 20 000 000) х 1%) миқдорида давлат божи ундирилади.

2-МИСОЛ. Хўжалик судига прокуратура томонидан ХУМШ манфаатлари ҳимоя қилиниб даъво тақдим этилди. Ишни кўриб чиқиш жараёнида ХУМШ талаб миқдорини оширди. Даъво талаби қондирилиши рад этилган тақдирда, ХУМШдан давлат божи ундирилмайди, чунки Солиқ кодексининг 330-моддаси 9-бандига асосан ширкат давлат божи тўлашдан озод қилинган.

Давлат божидан озод қилинган даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланган жавобгарнинг апелляция (кассация) шикояти бўйича бекор қилинганда, харажатлар даъвогардан жавобгар фойдасига ундирилади.

 

Олег Заманов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1460 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика