Norma.uz

Ғайриқонуний банкротлик устидан назорат кучайтирилди

 

Олий хўжалик суди Пленумининг 17.06.2016 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 299-сон қарори билан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича суд жараёнининг айрим масалаларига тушунтириш берилди.

 

Масалан, ОХС Пленумининг «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори (27.01.2006 йилдаги 142-сон) янги банд билан тўлдирилди. Унда, хусусан, таъкидланишича, суд бошқарувчиси сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир ҳаракатларни амалга ошириши ва чора-тадбирлар кўриши ҳамда улар ҳақида кредиторлар йиғилишига, хўжалик судига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт.

 

Эслатиб ўтамиз, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш жиноий жавобгарликка олиб келадиган ишлар қаторига киради, бунинг учун жавобгарлик Жиноят кодексининг 180-181-1-моддаларида назарда тутилган.

 

Қарздорнинг аризасига кўра, банкротлик тўғрисида хўжалик суди томонидан иш қўзғатишнинг барча ҳолатларида сохта банкротлик аломатларини аниқлаш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади ҳамда кузатув тартиботи жараёнида рўёбга чиқарилади (Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларининг 9-банди, 14.08.2013 йилдаги 224-сон ВМҚ билан тасдиқланган, кейинги ўринларда – Қоидалар). Шу муносабат билан муваққат бошқарувчига қарздорнинг сохта банкротлиги белгилари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиш мажбурияти юкланади.

Банкротликни яшириш аломатлари:

банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек банкротликнинг соддалаштирилган тартиботлари жараёнида давлат солиқ инспекциялари ходимлари томонидан;

банкротлик тартиботлари жараёнида суд бошқарувчиси томонидан аниқланади (Қоидаларнинг 21-банди).

Суд бошқарувчисига қуйидаги ҳолатларда банкротликни яшириш белгилари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиш мажбурияти юкланади:

кузатув жорий этиш, банкротлик тўғрисидаги иш қарздорнинг аризаси бўйича қўзғатилган ҳолатлар бундан мустасно;

ташқи бошқарув ёки санация жорий этиш;

қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни очиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилиши.

Қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш хўжалик суди томонидан қарздор банкрот деб эътироф этилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлангандан кейин амалга оширилади (Қоидаларнинг 25-банди). Суднинг тегишли қарорида суд бошқарувчисига банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани тақдим этиш мажбурияти юкланади.

Давлат рақобат қўмитасида ташкил этилган, хулосани ҳамда унга илова қилинган материалларни кўриб чиқиш учун доимий ишловчи комиссия суд бошқарувчисининг хулосасини хўжалик суди томонидан мурожаат тушган пайтдан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқиши ва ўзининг фикрини хўжалик судига тақдим этиши керак.

Шу тариқа, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш белгилари мавжудлиги тўғрисидаги суд бошқарувчисининг хулосаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар дарҳол мазкур Комиссияга кўриб чиқиш учун юборилиши лозим.

 

Олег Заманов,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1693 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика