Norma.uz

Чет элда таваллуд топган

 

Боланинг отаси Финляндиядаги чет эл компаниясида ишлайди, бола ҳам ўша ерда туғилган. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққунча Ўзбекистонда ишлаган онасига, бола Ўзбекистонда туғилганида берилганидек, бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа тўланадими?

О.Муслимова.

 

– Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа ижтимоий суғурта татбиқ этиладиган фуқароларга, шунингдек белгиланган ҳолларда бошқа шахсларга Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади (Меҳнат кодексининг 287-моддаси; АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом). У ота ёки онага ёхуд унинг ўрнини босувчи шахсга иш жойида тайинланади ва тўланади. Бунинг учун корхонанинг ижтимоий суғурта комиссиясига қуйидагилар тақдим этилади:

ФҲДЁ органлари томонидан берилган боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномаси;

отанинг иш жойидан нафақа олмаганлиги ҳақидаги маълумотнома.

Янги туғилган боланинг ота-онаси ишлайдиган ҳолларда ушбу иккинчи маълумотнома тақдим этилади. Боланинг отаси Ўзбекистон ташқарисидаги чет эл компаниясида ишлар экан, унинг даромадига Солиқ кодексининг 305–307-моддаларида назарда тутилган суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилмайди. Шу сабабли боланинг отаси нафақа олмаганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этиши керак эмас.

Шу тариқа, чет элда болали бўлган она бир йўла бериладиган нафақани олишга ҳақли. Уни олиш учун бола туғилган кундан бошлаб 6 ойдан кечиктирмай тегишли ариза ва боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномасини тақдим этган ҳолда иш жойига мурожаат этиши лозим. Чет элнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси чет эл расмий ҳужжатларини легаллаштириш талабини бекор қилувчи Гаага конвенцияси (5.10.1961 йил) асосида Ўзбекистон ҳудудида амал қилувчи ҳужжат деб тан олинади. Конвенция бошқа аҳдлашувчи давлат ҳудудида тузилган расмий ҳужжатларга татбиқ этилади. Имзони, ҳужжатни имзолаган шахсни тасдиқлаш учун унга апостиль қўйилади. Бунда апостиль ҳужжатнинг ўзига ёхуд ҳужжатга бириктирилган алоҳида қоғозга қўйилиши мумкин ҳамда Конвенцияга илова қилинган намунага мувофиқ келиши шарт. Лозим даражада тўлдирилган апостиль имзо, ҳужжатни имзолаган шахс ва, агар зарур бўлса, ушбу ҳужжатга босилган муҳр ёки штампнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди. Апостилга қўйилган имзо, муҳр ёки штампни тасдиқлаш талаб этилмайди (Конвенциянинг 3–5-моддалари).

Ўзбекистон 4.04.2011 йилдаги ЎРҚ-279-сон Қонун асосида Конвенцияга аъзо бўлди. Ўзбекистон учун у 15.04.2012 йилдан кучга кирган.

Агар чет эл давлатининг ваколатли органлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани беришда Гаага конвенцияси талабларига риоя этган бўлса (апостиль қўйилган бўлса), нафақа сўраб мурожаат этишда ФҲДЁ томонидан бериладиган боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномаси керак бўлмайди. Бунинг устига ФҲДЁ органлари уни фақат бола Ўзбекистон ҳудудида туғилганда ва рўйхатдан ўтказилганда берадилар. Бироқ чет эл давлатларининг ваколатли муассасалари томонидан берилган бола туғилганлиги ҳақидаги ҳужжат келгусида яшаш жойларидаги ФҲДЁ органларига ёзма равишда мурожаат этганда Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномасига алмаштирилиши мумкин (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари, ВМнинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон қарорига 1-илова).

Бола туғилганда (фарзандликка олинганда) бериладиган нафақа онанинг иш жойида, бола туғилган санада қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай тўланади. Энг кам иш ҳақи 130 240 сўм бўлганда (2015 йил 1 сентябрдан) нафақа миқдори 260 480 сўмни (130 240 х 2) ташкил этади.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1668 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика