Norma.uz

Суд мулк ҳуқуқини тан олмаслиги ҳам мумкин

 

ОХС Пленумининг «Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 19.11.2010 йилдаги 220-сон қарорига янги тушунтиришлар киритилди. ОХС Пленумининг 17.06.2016 йилдаги 299-сон қарори билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Агар ишни кўриш жараёнида иморатнинг ўзбошимчалик билан қурилганлиги аниқланса, суд Фуқаролик кодексининг 187-моддасига асосан бундай иморатга мулк ҳуқуқини белгиламайди, ФК 212-моддасининг 4 ва 5-қисмларидаги ҳолатлар бундан мустасно. Бунда судларнинг эътибори ФКнинг 212-моддасида шахс ўзига қарашли бўлган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкинлиги назарда тутилмаганлигига қаратилади.

Шахс ўзига қарашли бўлмаган ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қурган бўлса, унинг бу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан, башарти мазкур участка шу шахсга қурилган иморат учун белгиланган тартибда бериладиган бўлса, эътироф этилиши мумкин.

Шунингдек иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Мазкур ҳолатда иморатга бўлган мулк ҳуқуқи тан олинган шахс иморат қурилишини амалга оширган шахсга харажатларини суд томонидан белгиланган миқдорда қоплайди.

Агар ўзбошимчалик билан қурилган иморат архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги даъвогар томонидан исботлаб берилса ёки бу ҳолат суд томонидан аниқланса, низоли иморат фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги масаласига судлар ҳуқуқий баҳо бериши лозим (Қарорнинг 12.4-банди 5-хатбошиси).

Шу тариқа, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморат, масалан, санитария-эпидемиология ёки ёнғин хавфсизлиги талабларига ва бошқа талабларга мувофиқ келмаса, судлар мулкка бўлган ҳуқуқни тан олишни рад этишга ҳақлидир.

 

Олег Заманов,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1470 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика