Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 32 / Бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш

Ўрнатилган дастурни янгилаймиз

 

Ҳар қандай соҳанингхоҳ у бухгалтерия, хоҳ кадрлар бўлими ёки омбор бўлсин, ҳисоб юритишини автоматлаштиришдан мақсадкорхонадаги ходимларнинг бир қолипдаги диққинафас ишини енгиллаштиришдан иборат. Аввалги материалларимизда бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш дастагини танлаш ва харид қилишда ходимларни ўқитиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш қанчалик муҳимлигини кўриб чиққан эдик. Эътиборга лойиқ яна бир муҳим жиҳат – бундай дастурни янгилаш имкониятининг борлигидадир. Яъни дастурий таъминот ишлаб чиқувчиси уни янгилашни қанчалик тез-тез ва қандай шартларда таклиф қилади ёки аксинча, янгилашларни умуман таклиф қилмайди. Иккинчи ҳолатда бундай дастурни ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги хусусида яхшилаб ўйлаб кўриш керак.

 

Янгиланиш бизга нима беради?

Амалиётнинг кўрсатишича, янгиланиш барибир тақозо этилади. Сиз бухгалтерия ҳисобини қандай дастурда юритаётганлигингиз муҳим эмас. Бунинг устига, янгиланишнинг сифати, даврийлиги ва шартлари бухгалтериянгизнинг автоматлаштириш даражасини белгилайди, зеро ўз вақтида янгиланиб туриш унинг муқаррар кафолатидир.

Ўйлашимча, сизни ишонтира оладиган 3 асосий сабабни келтирмоқчиман:

1) қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар;

2) дастурдаги мавжуд функцияларнинг кенгайиши ва янгиларини қўшиш;

3) дастурдаги ноаниқликларни тузатиш.

Балки охирги 2 сабаб бухгалтерни унчалик ташвишга солмас (чунки улар кўпинча сиз қачонлардир амалга оширган танлов, қулайликлар ёки шахсан афзал кўришларнинг анча баҳсли масалалари ҳисобланади), бироқ рўйхатнинг биринчи банди тўғрисида бундай деб бўлмайди. Йил мобайнида муайян даражада қонунчилик базасига бир қатор ўзгартиришлар киритилади: нафақат энг кам иш ҳақи ва турли ставкаларнинг миқдорлари, балки баъзан уларни ҳисоблаш қонун-қоидаларининг ўзи ҳам ўзгаради. Бундай ўзгартиришлар ўз вақтида автоматлаштириш дастурида ўз ифодасини топиш керак – акс ҳолда бухгалтернинг ўзига ҳаммасини эсда тутиш ва қўлда бажаришга тўғри келади. Агар ўзгартиришлар атиги бир-иккита бўлса, янгиланишдан воз кечиш, балки, мумкиндир, бироқ кейинчалик улар қор уюмига ўхшаб ошиб боради ва ана шу жойда инсон омили деган нарса ўзини намоён этади, хатолар вужудга келади ва улар кўпайиб бораверади. Пировардида ҳисобни автоматлаштириш ҳар қандай дастурининг ижобий томонлари аста-секин чиппакка чиқади.

 

Оддий арифметика

Бухгалтерларнинг аксарияти дастурчиларни жалб этаркан, ҳар бир янгиланишга соатбай иш сифатида ҳақ тўлайди. Келинг, янгиланиш бухгалтерга ўртача қанчадан тушишини ҳисоблаб кўрайлик. Ўртача олганда битта янгилаб бериш дастурчининг 4 соат вақтини олади, бунда ўртача соатбай ҳақ 80 000 сўмни ташкил қилади. Битта янгиланиш ўртача олганда жами 320 000 сўмга (80 000 х 4) тушади. Бинобарин, ҳали бунда дастурни шошилинч тарзда янгилаш ҳақида гап кетаётгани йўқ – у тарифни икки баравар оширишни (80 000 х 2) тақозо этади. Бундай янгиланишлар эса бир йилда бир неча марта бўлиши мумкин (320 000 х 4). Шу тариқа, кўпинча йиллик янгиланишлар бухгалтерга автоматлаштириш дастурининг баҳосига тенг келиши, гоҳида эса бундан ҳам қимматга тушиши мумкин. Қарабсизки, молиявий жиҳатдан ҳисоблаганда қанча асаб ва вақтни сарфлаганингизни ҳисобга олмаганда, янгиланишлар сизга жуда қимматга тушиши мумкин.

 

«1UZ»да-чи, унда қандай?

Лицензия активация қилинган пайтдан бошлаб дастлабки йил мобайнида «1UZ» дастурини оператив янгилашлар мутлақо бепул – бу эса ишлаб чиқувчининг ўз мижозларига тақдим этадиган асосий туҳфасидир. Ушбу вақт тугаганидан кейин дастурнинг янги версиялари қатъий белгиланган нархда – тегишли шартнома тузилгандан кейин йилига ЭКИҲнинг 2 бараварида (260 480 сўм) тақдим этилади. Бунда шуни таъкидлаш лозимки, компания кўрсатилган сумма бобида ўз зиммасига мунтазам режали янгиланишларни ҳар чоракда ҳам, шунингдек зарурат туғилганда режадан ташқари – сиз учун қонун ҳужжатларидаги барча ўзгартиришларни ўз вақтида ҳисобга олиш, мавжуд функцияларни кенгайтириш ва такомиллаштириш имконини берадиган қўшимча тезкор янгиланишларни ҳам олади. Бунинг маъноси шуки, сизга ўзгартиришлар учун яна бир марта тўлаш ёки ортиқча тўлашга, дастурчини чақириш ва ишлаб чиқувчининг офисига қўнғироқ қилишга тўғри келмайди. Ўзингизга қулай бўлган исталган вақтда дастурдан тўғридан-тўғри «Янгилансин» («Обновить») тугмачаси орқали бир зумдаёқ тўлиқ автоматлаштирилган янгиланишга эга бўла оласиз.

Қолаверса, янгиланиш тизимининг ўзи яхлит бутун дастур эмас, балки коднинг фақат янгиланган участкалари юкланишини кузатади, бу эса юкланаётган ахборот ҳажмини камайтиради. Агар сизда дастур файлларининг охирги версияси бўлса, тегишли дарча очилади. Янгиланиш муваффақият билан ўтганда янгиланишларни ўрнатиш учун дастурни қайта чақириш таклиф қилинган хабар киритилади. Сиз «Йўқ» тугмачасини босиб, ўз ишингизни якунлаш учун янгиланишни четга суриб қўйишингиз ёки «Ҳа» тугмачасини босиб, дастурни янгилашингиз мумкин. Интернет бўлмаган ёки янгиланиш жараёнида алоқа узилган тақдирда, тизим хатодан хабардор қилади ва уринишни такрорлашни таклиф қилади.

Дастурнинг ўзига жойлаштирилган янгиланишлар сервиси сиз учун қулай бўлган исталган вақтда – 24/7 режимида дастурий таъминотнинг янги версияларини ўз вақтида олишингиз жараёнини анчагина соддалаштиради. Бирдан-бир талаб – Интернетнинг бўлиши.

Шу тариқа, ўз бўлимингизда ҳисоб юритишнинг дастурий ёрдамчисига эга бўлишдан аввал, қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар сиз учун одатдаги иш жараёнини бузадиган навбатдаги руҳий зўриқишга айланмаслиги хусусида пухта ўйланг.

 

Анна КОМАХА.

 

Реклама ўрнида чоп этилмоқда.

Прочитано: 2426 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика