Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 32 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Қонун лойиҳалари муҳокама этилди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди.

 

Депутатлар томонидан Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига биринчи ўқишда киритилган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари муҳокама этилди.

Йиғилишда Президентимиз раҳнамолигида истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ демократик давлат қуриш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, фуқаролик жамияти барпо этиш, навқирон авлодни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказишга устувор вазифа сифатида эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил этади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ижобий ўзгаришлар замирида ҳар томонлама соғлом, ақлан етук, ҳозирги даврда талаб катта бўлган замонавий касб-ҳунарларни эгаллаган, мустақил ва ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлод тўғрисида ғамхўрлик қилиш асосий мақсадлардан бири экани табиийдир.

«Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ёшларга оид сиёсатни, яъни навқирон авлоднинг ривожланиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, давлат ва жамиятни ривожлантиришда уларнинг интеллектуал, ижодий салоҳиятидан унумли фойдаланишни назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини белгилашга қаратилгандир.

Фракциялар йиғилишларида «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Мамлакатимиз ­Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ички ишлар органларининг қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасидаги фаолият шакли ва усулларини аниқлаштириш лозимлиги ҳақида алоҳида тўхталди. Юқоридаги вазифалардан келиб чиқиб, мутасадди идоралар томонидан экспертларни ҳамда кенг жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис муҳокамасига киритилди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши – ички ишлар органлари вазифалари, улар фаолиятининг асосий йўналишлари, принциплари ва бошқа жиҳатларининг яхлит қонун ҳужжатида белгилаб берилиши мамлакатимизда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этади.

Сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи аъзолари қонунлар лойиҳаларини концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлаб, биринчи ўқишда қабул қилишни маъқуллади.

 

ЎзА материаллари асосида.

 

Прочитано: 1995 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика