Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 32 / Солиқ солиш

Иш ҳақидан қарз

 

МЧЖ 4 йил фаолият юритди, директор (муассис ҳам унинг ўзи) ва бухгалтерга шу йиллар учун иш ҳақидан қарздор бўлиб қолди. Корхона ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи учун жарима тўлаган бўлса, тугатиш чоғида ходимларга ҳисобланган, бироқ тўланмаган иш ҳақидан бюджетга ЖШДС тўлаши шартми?

Ш.Жўраев,

ХК мутахассиси.

Ҳа, корхонангиз иш ҳақи бўйича қарзларни сўндириши ва бюджет олдидаги қарзни тўлаши шарт. Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шарт (Меҳнат кодексининг 154-моддаси).

Тугатилаётган корхона кредиторларига қуйидаги навбат бўйича пул суммаларини тўлаш амалга оширилади (Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-банди, Президентнинг 27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган):

биринчи навбатда – фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талабларини қондириш;

иккинчи навбатда – Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар;

учинчи навбатда – бошқа кредиторларнинг талаблари.

Иш ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жарима тўлангани иш берувчини ходимга, у мазкур юридик шахснинг муассиси ҳисобланиши-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, иш ҳақини тўлашдан озод қилмайди. Корхона барча кредиторлик қарзларини, шу жумладан иш ҳақи бўйича қарзларни сўндириш мажбуриятларини тўлиқ бажармагунга қадар ихтиёрий тугатиш жараёнини тугата олмайди.

Иш ҳақини тўлаш мажбурияти албатта сўндирилиши шарт экан, ЖШДС ҳам солиқ органи томонидан мажбурий тартибда тўлатилиши керак.

Сизнинг ҳолатда муассис ҳам ўзи бўлган директор ёзма ариза асосида ўзига тўланмаган иш ҳақини тугатиш жараёни доирасида юридик шахснинг бошқа мажбуриятларини бажаришга йўналтириши мумкин. Бу ҳолда муассисларнинг (қатнашчиларнинг) маблағларига солиқ солинмайди (Президентнинг ПҚ-630-сон қарори).

Солиқ кодексининг 185-моддасига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқнинг ҳисобланган суммасини солиқ тўловчидан ушлаб қолиш солиқ агенти солиқ тўловчига тўлаётган ҳар қандай пул маблағлари ҳисобидан, мазкур пул маблағлари ҳақиқатда солиқ тўловчига ёки унинг топшириғига биноан учинчи шахсларга тўланаётганда амалга оширилади. Шу тариқа, бир вақтнинг ўзида ходим ва муассис бўлган жисмоний шахсга тўланмаган маблағларнинг унинг топшириғига кўра юридик шахснинг бошқа қарзларини сўндиришга йўналтирилиши ЖШДС ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар ҳисобланадиган ва тўланадиган даромаднинг тўланишига тенглаштирилади.

Иш ҳақи бўйича даъво муддати 3 йилни ташкил этади (Фуқаролик кодексининг 150-моддаси). Иш ҳақидан қарз у ҳисоблаб ёзилишига қараб ойма-ой юзага келгани сабабли даъво муддати (3 йил) ҳам ҳар бир ишланган ой учун иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш кунидан ҳисобланади. Масалан, 2012 йил ноябри ва декабрида ҳисоблаб ёзилган, талаб қилиб олинмаган иш ҳақи бўйича даъво муддати, тегишинча, 2015 йил ноябрь–декабрь ойларида тугайди, шу пайтда ҳисобдан чиқарилади.

Қарзни ҳисобдан чиқариш учун ҳисоб-китобларни инвентарлаш лозим, унинг натижалари юзасидан тегишли далолатнома тузилади ­(19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш», АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Далолатномани корхона раҳбари тасдиқлайди, унинг асосида даъво муддати ўтган кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилади.

Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад Солиқ кодексининг 132-моддаси 7-бандига кўра бошқа даромад ҳисобланади ва унга даромадни тан олиш (мажбуриятни ҳисобдан чиқариш) пайтида амал қилган ставкаларда фойда солиғи ёки ЯСТ солинади.

Бунда даъво муддати ўтган иш ҳақининг бир қисми ҳисобдан чиқарилган бўлса ҳам, юридик шахс у бўйича ҳисоблаб ёзилган ЖШДСни тўлашдан озод этилмайди, сабаби солиқ мажбуриятлари бўйича даъво қилиш муддати солиқ даври тугагандан кейин 5 йилни ташкил этади (Солиқ кодексининг 38-моддаси).

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2218 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика