Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 32 / Амалий бухгалтерия

Даромад бўлмаса, солиқ ҳам бўлмайди

 

ЯСТ тўловчи ташкилот парфюмерия буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ташкилот логотипи тасвирланган футболкалар, пакетлар, каталогларни буюртирдик, уларни реклама мақсадида мижозларга бепул тарқатаяпмиз.

Ташкилот логотипи тасвирланган товарларни реклама мақсадида бепул тарқатиш операцияларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими?

А.Одилов,

директор.

 

– Рекламани тайёрлаш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатлар «Реклама тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади. Унга кўра, реклама – бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот. Рекламани тайёрлаш ва тарқатишга қўйиладиган асосий талаблар Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низом (АВ томонидан 6.04.2001 йилда 1024-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

Реклама акцияси доирасида фирма логотипи тасвирланган материалларнинг (футболкалар, пакетлар, каталоглар) раҳбар буйруғи ва масъул шахсларнинг тарқатилган моддий қимматликлар ҳақидаги ҳисоботлари билан расмийлаштирилган ҳолда тарқатилишини реклама деб эътироф этиш мумкин. Бинобарин, бундай материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) 2.1.3-бандига кўра реклама харажатлари деб тан олинади.

Солиқ кодексининг 355-моддасига мувофиқ, материаллар текинга берилганда уларнинг чиқиб кетишидан юзага келмайдиган даромадлар материаллар чиқиб кетишида солиқ солиш объектига киритилади. Тегишинча, корхонада солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Реклама акцияси доирасида фирма логотипи тасвирланган материалларнинг номуайян шахслар доирасига (яъни тасодифий кишиларга) тарқатилиши мўлжалланган. Шу сабабли бериладиган реклама материаллари қийматига жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди ва уларга тўлов манбаида солиқ солинмайди.

 

Бухгалтерия ҳисобида реклама харажатлари реализация қилиш харажатлари сифатида акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Корхона логотипи тасвирланган футболкалар, каталоглар, пакетлар кирим қилинди

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Футболкалар, каталоглар, пакетлар ва бошқа буюмлар далолатномага кўра ҳисобдан чиқарилди

 

9410-«Сотиш харажатлари»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

 

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1904 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика