Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 32 / Амалий бухгалтерия

Актив сифатидаги логотип

 

Биз логотип, корпоратив элементлар ва слоган ишлаб чиқиш учун шартнома туздик.

1. Корхона логотипи номоддий актив деб ҳисобланадими?

2. Бунга харажатларни қайдай ҳисобга олиш мумкин?

Н.Иванова,

бош бухгалтер.

 

1. Логотипингизни номоддий активга киритиш учун у 7-сон БҲМС «Номоддий активлар»да (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган шартларга мувофиқ келиши керак:

логотипингиз моддий-ашёвий тузилиш (шакл)га эга бўлмайди;

ундан бир йил эмас, балки корхонангиз фаолият юритадиган бутун давр мобайнида фойдаланилади;

у корхонангиз белгиси эканлиги боис сиз уни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайсиз;

у уни ишлаб чиқишга шартнома асосида яратилади, яъни идентификацияланади.

Бундан ташқари, логотипни ишлаб чиқиш қиймати – харид қилиш пайтида 50 ЭКИҲдан кам бўлмаслиги аҳамиятга эга. Бироқ корхона раҳбари уларни номоддий активлар таркибида ҳисобга олишни кўзлаб, ҳисобот йили учун активлар қийматининг кичикроқ чегарасини белгилашга ҳақли. Бу корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилади.

Энг муҳим шартлардан бири – логотипнинг ишончлилиги. Яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлиги тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар (патент, гувоҳнома ва ҳ.к.) билан тасдиқланади. Кўпинча бутун фирма атрибутикасини (товар белгиси, логотип ва слоган) рўйхатдан ўтказадилар. Фақат давлат рўйхатидан ўтказилганлиги далили уни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш учун асос ҳисобланади.

Ушбу барча шартларга риоя этилганда сиз логотипни номоддий активга кирита оласиз.

2. Амалдаги Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасида (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 1-илова) номоддий активларни ҳисобга олиш учун 0400-ҳисобварақ назарда тутилган.

Номоддий активларнинг бошланғич қийматига уларни сотиб олиш (яратиш) ва мақсадга кўра фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ барча харажатлар киритилади (7-сон БҲМСнинг 3-параграфи).

Агар логотипингиз ва корпоратив элементлар юқорида келтирилган номоддий активлар мезонларига мувофиқ келмаса, уларни 9410-«Сотиш харажатлари» ҳисобварағига киритиш лозим.

 

Неля ВАЛИНИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2031 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика