Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 32 / Солиқ солиш

Бош пудратчининг ҚҚС базасида нима қайд этилган?

 

Ташкилот лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади, бино ва иншоотлар қурилиши ва капитал таъмирланишига хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини бажаради (ХХТУТ бўйича коди – 66000) ва умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Баъзан корхона пудрат шартномасига кўра ишлар умумий ҳажмининг 4%и миқдорида фақат бош пудратчи хизматларини кўрсатади. Бундай шартномаларга биноан корхона буюртмачининг илтимосига кўра айрим ишларни бажариш учун ёрдамчи пудратчиларни – архитектура бошқармаси (архитектура-лойиҳа вазифаларини ишлаб чиқиш учун), геологлар (топография ва қидирув ишларини бажариш учун), экспертларни (экспертиза ўтказиш учун) жалб этади. Ёрдамчи пудратчиларга корхонанинг ҳисоб-китоб рақамидан пул тўланади.

Ёрдамчи пудратчилар бажарган ишлар қиймати қайси ҳолларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегирилади?

ҚҚС қай тартибда ҳисобланади: ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган бажарилган ишлар ҳажмиданми ёки фақат бош пудратчи хизматлариданми?

Ёрдамчи пудратчиларни жалб этган ҳолда ишларнинг бажарилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?

Н.Рассказова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Мажбурий ажратмалар

Умумбелгиланган солиқларни ихтиёрий равишда тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўловчилар деб ҳисобланмайдилар (Солиқ кодексининг 312, 316, 325-1-моддалари). Шу сабабли агар корхонангиз ходимларининг ўртача йиллик сонига кўра кичик бизнес тоифасига кирса, ушбу мажбурий ажратмаларни тўламаслигингиз керак.

Шуни эслатиб ўтамизки, 66000-«Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ва қидирув ташкилотлари» ХХТУТ кодига эга корхоналар кичик бизнес тоифасига кириши учун ходимларининг ўртача йиллик сони 50 кишидан кўп бўлмаслиги керак (Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси, ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон қарори).

Агар лойиҳа-қидирув корхонаси йирик бўлса, Солиқ кодексининг 313, 317 ва 325-2-моддаларига мувофиқ унинг учун мажбурий ажратмалар бўйича солиқ солинадиган базаси ўз кучи билан бажарилган лойиҳа-қидирув ишларининг ҚҚС чегириб ташланган ҳолдаги қиймати ҳисобланади. Шу тариқа, ёрдамчи пудрат ишларининг қиймати ажратмалар бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда доим чегирилади.

 

Қўшилган қиймат солиғи

ҚҚС солинадиган айланма – товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш айланмаси. Ҳисобварақ-фактура ва ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома бошқалар қатори реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлардир (Солиқ кодексининг 22-моддаси). Шу сабабли ҚҚСни ҳисоблашда буюртмачига қўйилган ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган бош пудрат ҳажмига ҳам, ёрдамчи пудратчиларга қўйилган ҳисобварақ-фактураларга кўра бош пудрат хизматлари қийматига ҳам солиқ солиниши керак.

Ишларни бажаришда (хизматларни кўрсатишда) ҳисобварақ-фактуралар Солиқ кодексининг 22-моддасига ҳамда Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) мувофиқ расмийлаштирилади.

Агар ёрдамчи пудратчи ЯСТ тўловчиси бўлса, бош пудратчи эса – ҚҚС тўловчиси ҳисобланса, ёрдамчи пудратчи тегишинча ўз ҳисобварақ-фактурасини ҚҚСсиз расмийлаштиради. Бош пудратчи эса, агар бажарган бўлса, ўз кучи билан бажарилган ва ёрдамчи пудратчиларнинг кучи билан бажарилган ишларнинг бутун ҳажмига ҚҚСни ҳисоблаган ҳолда бажарилган ишларнинг умумий (бош пудрат) ҳажми бўйича ўз ҳисобварақ-фактурасини расмийлаштиради.

 

Бухгалтерия ҳисоби

 

Бош пудратчининг бухгалтерия ҳисобида ёрдамчи пудратчиларни жалб этган ҳолда бажарилган ишлар ҳажмлари қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Бажарилган ишлар буюртмачига тақдим этилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Бажарилган ишлар реализация қилинганда ҚҚС ҳисоблаб ёзилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
«ҚҚС» ёрдамчи ҳисобварағи

 

Қабул қилинган ёрдамчи пудрат ишларининг қиймати акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Ёрдамчи пудратчилар – ҚҚС тўловчилари қўйган ҚҚС акс эттирилди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари» «ҚҚС» ёрдамчи ҳисобварағи

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Ёрдамчи пудрат ишлари бўйича ҚҚС ҳисобга қабул қилинди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
«ҚҚС» ёрдамчи ҳисобварағи

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари»
«ҚҚС» ёрдамчи ҳисобварағи

 

Ёрдамчи пудратчиларга бош пудрат хизматлари тақдим этилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Бош пудрат хизматлари бўйича ҚҚС ҳисоблаб ёзилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
«ҚҚС» ёрдамчи ҳисобварағи

 

Бош пудрат хизматлари бўйича ёрдамчи пудратчиларнинг қарзи улар бажарган ишлар ҳисобига ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Ёрдамчи пудрат ишларининг ҳақи тўланди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2022 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика