Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 32 / Жавоб берамиз

Бутун майдондан тўланади

 

Фермер хўжалигига (Ангрен ш.) 16.05.2016 йилда Ангрен шаҳри ҳудудидаги умумий майдони 6 га бўлган ер участкасига кадастр берилган. Ушбу участка ҳокимнинг 25.12.2015 йилдаги қарорига кўра ташкилотга ажратилган. Илгари ягона ер солиғи тўланмаган, ноль даражадаги ҳисоб-китоблар топширилган. Сўнг ДСИ ходимлари ЯЕС ҳисоб-китоби ва тўлови кадастр асосида амалга оширилишини айтдилар. Уни олган заҳоти ҳисоб-китоб қилишга киришамиз. Бироқ бизда қуйидаги савол юзага келди...

Фермер хўжалигига ажратилган ер участкасининг қанча майдонига ягона ер солиғи солинади: ер участкасининг умумий майдонигами (6 га) ёки ҳосилдор ер ётқизилган ва иссиқхоналар қурилган майдонигами (1,2 га)? ЯЕС ҳисоб-китобида умумий ер участкаси майдонининг атиги бир қисмига ишлов берилиши, қолган қисми эса қаровсиз ётгани каби омил ҳисобга олинадими?

Н.Маметова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

Бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғини (ЯЕС) тўлаши шарт (Солиқ кодексининг ­362-моддаси):

а) ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган;

б) қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган;

в) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этадиган.

«а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ЯЕС тўловчилари бўлади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилишга, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкаси мазкур солиқ турини солиш объектидир. Ер кодексининг 33-моддасига мувофиқ, Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати, Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери, ер участкаси ижараси шартномаси ёки ер участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлардир. Яъни ЯЕС солиш объекти гувоҳнома олингандан кейин юзага келади, солиқ солинадиган база эса ер участкасига бўлган ҳуқуқ вужудга келган ойдан кейинги ойдан бошлаб ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 366-моддаси).

Солиқ солинадиган ер участкаларининг норматив қиймати солиқ солинадиган базадир. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси бўйича ер участкасининг ушбу қиймати Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ўзбекистон давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти «Ўздаверлойиҳа» томонидан Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 18.08.2014 йилдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – 235-сон Низом) мувофиқ аниқланади.

Муайян ер участкаларини солиқ солинадиган базадан чиқаришга оид ЯЕС бўйича имтиёзлар олиш имкониятига келсак. ЯЕС бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 367-моддасида назарда тутилган. Чунончи, ушбу модданинг 2-қисмига кўра, Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисмида санаб ўтилган ер участкаларига ЯЕС солинмайди.

Санаб ўтилган имтиёзлар орасида юридик шахс фаолиятида ҳали фойдаланилмайдиган ер участкаси майдонлари солиқ солинадиган базадан чегирилишини назарда тутадиган банд мавжуд эмас.

Шунга эътибор қаратиш лозимки, ЯЕС ҳисоб-китобида қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ер участкаларини, шунингдек мелиорация ишлари амалга оширилаётган участкаларни солиқ солинадиган базадан чиқариш қисмида (Солиқ кодексининг 282-моддаси 23 ва 24-бандлари) имтиёздан нотўғри фойдаланиш кенг тарқалган хато ҳисобланади. Ушбу имтиёзни қўллаш учун корхона ваколатли органлари билан келишилган ер участкасини ўзлаштириш лойиҳаси ва мелиорация ишларини амалга ошириш лойиҳасига эга бўлиши керак. Шу ҳолдагина юридик шахс чегириш ҳуқуқига эга бўлади.

Агар участкангиз орқали суғориш ёки коллектор-зовур тармоғи, умумий фойдаланишдаги йўллар ўтган бўлса, 235-сон Низомнинг 3-бандига кўра мазкур объектлар «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматида ҳисобга олинмайди.

Бинобарин, сизга ажратилган бутун ер участкаси майдонининг (6 га) норматив қийматига солиқ солинади, суғориш ёки коллектор-зовур тармоғи объектлари ва умумий фойдаланишдаги йўллар (агар улар мавжуд бўлса) қиймати бундан мустасно.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2139 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика