Norma.uz

Иш вақтидан ташқари ишнинг ҳам меъёри бор

 

Бир нечта ходим ҳисоб даврида (12 ой) 215 соат (ҳар бири) давомида иш вақтидан ташқари ишлаган. Бу қонунбузарлик ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, қандай жазони ва кимга нисбатан қўллаш мумкин?

Ф.Тўхтаева.

 

– Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин. Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим (МКнинг 124–125-моддалари).

Иш берувчининг ходимни ҳатто унинг розилиги билан белгиланган энг юқори нормадан ортиқ иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиши меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ, мансабдор шахс томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1974 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика