Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 31 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Меросни бўламиз

 

1/3 улушига мен эгалик қиладиган уйда яшайман. Бу уй ота-онамдан қолган. Акам ва опам билан уйга биргаликда эгалик қиламиз. Улар алоҳида яшашади. Акам ўз улушини беришни талаб қиляпти. Бунинг учун эса уйни сотиш керак. Бу ҳолда мен уйсиз қоламан, уйни сотгач, турар жой олишга кўзим етмаяпти. Опам ҳам уй сотилишини истамаяпти.

Акам бизнинг розилигимизсиз уйни ёки ўз улушини бегона кишиларга сота оладими? Бу ҳақда қонун ҳужжатларида нима дейилган?

Т.Кондалова,

уй бекаси.

 

– Акангиз сизнинг розилигингизсиз уйни ёки ўз улушини сота олмайди. Улушли мулк иштирокчиси ўз улушини тасарруф этишга уни ҳақ эвазига бошқа шахсга бериш чоғида фақат муайян қоидаларга амал қилган ҳолда ҳақли бўлади (Фуқаролик кодексининг 218-моддаси). Улардан бири – имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи саналади.

Шуни билиш муҳимки, мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтида қолган мулкдорлар сотилаётган улушни у сотиладиган нархда ва бошқа тенг шартларда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, кимошди савдоси орқали сотиш ҳоллари бундан мустасно.

Умумий мулкдаги улушни сотувчи ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти ҳақида бошқа мулкдорларга ёзма равишда маълум қилиб, улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиши шарт.

Агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида (бошқа мол-мулкка нисбатан эса – 10 кун давомида) амалга оширмасалар, сотувчи ўз улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади.

Улуш имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бузган ҳолда сотилган тақдирда, бошқа мулкдорлар 3 ой мобайнида сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар.

Улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.

 

Елена Ермохина,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1838 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика