Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 21 / Амалий бухгалтерия

Товарни намойиш қилишни кўзлаб

 

Ташкилот улгуржи савдо билан шуғулланади. Мижозларни жалб этиш мақсадида ўз товарини стендда намойиш этиши учун 1 йил муддатга бошқа фирмага текинга бермоқчи.

Мол-мулкни намойиш этиш учун бошқа компанияга беришни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

О.Ковалёва,

МЧЖ бухгалтери.

 

– «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот реклама деб эътироф этилади. Сиз сотадиган товарнинг намойиш этилиши реклама усулларидан бири саналади. Сиз уни бераётган фирма сизнинг фойдангизга реклама хизматларини кўрсатади. Сиз у билан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини расмийлаштиришингиз зарур, уни тузиш ва бажаришни Фуқаролик кодексининг 703–708-моддалари тартибга солади.

Агар товар намойиш қилиш жараёнида сотиш ҳуқуқисиз берилса, ушбу операция реклама хизматлари шартномаси доирасида масъул сақлашга қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилиши мумкин. Бу ҳолда унга намуналарни сақлаш хизматлари кўрсатилишини ҳам назарда тутувчи бандни киритиш лозим. Агар намойиш қилиш чоғида товар шикастланмаса ва шартнома мажбуриятлари бажарилгач эгасига қайтса, масъул сақлашга бериш мақсадга мувофиқ. Ушбу хизмат қиймати сиз ижрочига тўлашингиз керак бўлган шартнома бўйича умумий суммага қўшилади. Бунда товарларга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш ҳолати юз бермайди, демак, улар реализация қилинмайди.

 

Буюртмачида ушбу хўжалик операцияси қуйидаги бухгалтерия проводкаси билан акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Товар намойиш қилиш учун берилди

 

2930-«Кўргазмадаги товарлар»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

Ижрочида намойиш қилиш учун қабул қилинган товарлар балансдан ташқарида 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар» ҳисобварағи дебетида қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида кўрсатилган қийматда акс эттирилади.

Агар намойиш қилиш чоғида товардан тўлиқ фойдаланилса ва харажатларни хизматлар харидори зиммасига олса, намуналар ўша реклама хизматлари кўрсатиш шартномасига илова қилинадиган қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари бўйича намойиш ташкилотчисига берилиши мумкин. Намуналар тарқатилганлиги, дегустация ташкиллаштирилганлиги ва бошқа далил бўйича ижрочи буюртмачига қилинган иш ҳақида батафсил ҳисобот беради.

 

Намойиш қилиш якунлангач, намуналар раҳбар буйруғи ва ижрочининг реклама харажатлари бўйича ҳисоботи асосида ҳисобдан чиқарилади ­(9410-«Сотиш харажатлари»):

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Товар намойиш қилиш учун берилди

 

2930-«Кўргазмадаги товарлар»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

Фойдаланилган товар намуналари бўйича харажатлар ҳисобдан чиқарилди

 

9410-«Сотиш харажатлари»

 

2930-«Кўргазмадаги товарлар»

 

 

Намойишни ташкиллаштириш, товар намуналаридан реклама намуналари сифатида фойдаланишга оид барча харажатларни тан олиш учун уларни бошланғич ҳужжатлар билан тасдиқлаш зарур. Реклама хизматлари ижрочиларининг ҳисобварақ-фактуралари, намуналар тарқатилганлиги, дегустация қилинганлиги, стендларда жойлаштирилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар ана шундай ҳужжатлар бўла олади.

Сотилаётган товарнинг реклама харажатларига ЯСТ солинмайди.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2051 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика