Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 21 / Олий мажлис қонунчилик палатасида

Давлат харидлари тизими такомиллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг Сирдарё вилоятида давлат харидларининг амалга оширилиши ҳолати юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил ишлари якунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Б.Бўронов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнеснинг давлат харидлари тизимидаги иштироки даражаси тобора кенгайиб бораётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 7 февралдаги «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида»ги ҳамда 2013 йил 5 апрелдаги «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги қарорлари соҳани янада ривожлантиришда дастуриламал бўлмоқда.

Сирдарё вилоятида 2015 йилда электрон аукцион ва электрон каталог савдолари натижаси бўйича умумий қиймати қарийб 21 миллиард сўмлик шартномалар тузилган, ўтказилган савдолар натижасида салкам 10 миллиард сўмлик бюджет маблағлари тежалган.

Ўрганиш давомида вилоятда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси вакиллари, вилоят молия ва ғазначилик бошқармалари ходимлари, ҳудудий биржа мутахассислари, брокерлар, савдо майдончалари регистраторлари, бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, унда соҳани янада такомиллаштиришга доир фикр-мулоҳазалар билдирилган.

Муҳокамалар якунида депутатлар томонидан назорат-таҳлил ишлари натижаларидан келиб чиқиб, соҳага оид қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 2202 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика