Фойда солиғи ва ҚҚС тўловчи корхона омборида режали инвентаризация ўтказилганда моддий жавобгар шахс айби билан юзага келган ТМЗ камомади аниқланди. Етишмаётган ТМЗ таннархи 1 млн сўмни, ҳисобга олинган ҚҚС – 200 минг сўмни ташкил этди. Раҳбарнинг қарорига кўра камомад ТМЗнинг бозор қиймати – 1 800 минг сўм миқдорида иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан қопланади. Солиқ кодексининг 220-моддасига мувофиқ, биз ҚҚСни тиклаяпмиз, яъни ҳисобга олиш суммасини ТМЗнинг ҳисобга олинган қийматидан чиқариб ташлаяпмиз.
ТМЗ камомади аниқланганда ҚҚСнинг қайси суммаси ҳисобга олишдан чиқарилади: уларнинг ҳисобга олиш нархиданми ёки моддий жавобгар шахсдан ундирилиши керак бўлган бозор нархиданми?
Л.Безвиконная,
АЖнинг етакчи бухгалтери.
– Корхонага етказилган зарар миқдорини аниқлаш, шунингдек уни ундириш тартиби Меҳнат кодексининг 204–207-моддаларида назарда тутилган. Иш берувчига етказилган зарар миқдори ҳақиқий йўқотишлар бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида белгиланади (МКнинг 205-моддаси).
Солиқ кодексининг 220-моддасига мувофиқ, нормалардан ортиқча моддий ресурслар йўқотилган ҳолатда улар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олишдан чиқариб ташланиши керак. Бунда илгари ҳисобга олинган сумма чиқариб ташланади. Сизнинг ҳолатда ҳисобга олинадиган ҚҚСга 200 минг сўм, яъни илгари ҳисобга олинган ТМЗнинг ҳақиқатдаги (баланс) қийматидан солиқ суммаси миқдорида тузатиш киритилади.
Шуни эслатиб ўтамизки, сизни қизиқтираётган ҳолатда айбдор ёки моддий жавобгар шахслардан камомад суммаларини ундириш чоғида Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 6 ва 7-параграфларига амал қилиш лозим.
Сиз келтирган маълумотларга кўра бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма (минг сўм)
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Етишмаётган материаллар бўйича ҚҚСга тузатиш киритилди
|
200
|
1000-«Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»
|
Инвентаризация чоғида аниқланган материаллар камомади ҳисобдан чиқарилди
|
1 200
|
5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
1000-«Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»
|
Моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган етишмаётган материаллар қиймати акс эттирилди: етишмаётган материалларнинг ҳақиқатдаги (баланс) қиймати суммасига
|
1 200
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»
|
5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
|
Моддий жавобгар шахсдан ундирилиши лозим бўлган етишмаётган материалларнинг бозор қиймати билан уларнинг ҳақиқатдаги (баланс) қиймати ўртасидаги фарққа
|
600
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
|
Айбдор ходимнинг иш ҳақидан аниқланган камомад суммаси ушлаб қолинди
|
1 800
|
6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»
|
4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»
|
Ирина АХМЕТОВА, «Norma Online» эксперти.