Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 21 / Амалий ахборот

Молия вазирлиги эслатади

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2016 йил 13 апрелдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-404-сон Қонунни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекс режасининг 4-бандини ижро этиш мақсадида мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарларига қуйидагиларни маълум қилади:

 

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбаридир.

Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган бухгалтерия ҳисоби субъектининг (банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно) бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

олий маълумотга эга бўлиш;

олий иқтисодий маълумотга эга бўлган тақдирда, охирги беш календарь йилдан камида уч йили, ноиқтисодий олий маълумотга эга бўлган тақдирда эса, охирги ўн календарь йилдан камида етти йили бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ иш стажига эга бўлиш.

Мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг ҳар йили малака оширишдан ўтишини таъминлаши шарт.

Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек қасддан содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарларига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади».

Қўшимча равишда шуни маълум қиламизки, ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасида белгиланган.

 

М.МИРЗАЕВ,

молия вазирининг ўринбосари.

Прочитано: 2374 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика