Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 21 / Қарор ва ижро

Мева-сабзавот экспорти янада ошади

 

Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида мева-сабзавотчилик, боғдорчилик, узумчилик ва чорвачилик каби тармоқлар жадал суръатларда ривожланаётгани таъкидланди.

 

2015 йилда мамлакатимизда 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва картошка, 2 миллион 731 минг тонна мева, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 556 минг тонна узум етиштирилди. Бу рақамлар Ўзбекистоннинг экспорт салоҳияти юқорилигини кўрсатиб турибди.

Пойтахтимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва уларнинг экспортини оширишга бағишлаб ўтказилган халқаро семинарда шу хусусда сўз борди. «Ўзстандарт» агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда соҳа мутахассислари мева-сабзавот экспортини оширишнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори ўринбосари Ж.Мирсаидов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортаётгани, уларни сақлаш инфратузилмаси ривожланаётгани, қайта ишлаш саноати такомиллашаётгани халқимиз дастурхони тўкинлиги манбаи бўлиб хизмат қилаётир.

Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган 230 корхона, 77 минг 800 тонна сиғимга эга 114 янги совутиш камераси ташкил этилди ва модернизация қилинди. Натижада мамлакатимизда мева-сабзавотларни сақлаш қуввати 832 минг тоннага етказилди. Бу йил давомида нархларнинг мавсумий ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларни экспорт қилишни кенгайтириш имконини бермоқда. Деҳқонларимиз етиштираётган сифатли маҳсулотларни стандартлаштириш тизими йўлга қўйилгани уларнинг жаҳон бозоридаги ўрни мустаҳкамланишига йўл очмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори бу йўналишдаги ишлар кўламини оширади. Мазкур қарор асосида қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан мунтазам таъминлаш, ички истеъмол бозорига йил давомида сабзавотлар, картошка, мева ва полиз маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш, ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун уларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича ягона тизим шакллантирилмоқда.

Семинарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича жаҳон тажрибаси, соҳага оид халқаро стандартлар ва уларни жорий этиш истиқболлари муҳокама этилди.

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 2725 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика