Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 16 / Божхона

Дорими ё оғу?

 

Юртимизда бозор муносабатларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, соғлом рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

 

Аммо айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар берилаётган имкониятлар ва яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш ўрнига мўмай даромад илинжида амалдаги қонунларни четлаб ўтиб, товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринган ҳолатлар ҳам кўзга ташланмоқда.

Республикамиз божхона чегаралари орқали товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари йирик миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бошқарманинг «Чуқурсой» ТИФ божхона пости ходимлари темир йўл контейнерида Тошкент шаҳридаги корхоналардан бирининг номига Хитойдан келтирилган юкларни ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда, унда божхона юк декларацияси ва унга тегишли йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд қилинган миқдордан 6,5 тонна ортиқча, қиймати 194 млн сўмлик газламалар ортилгани маълум бўлди.

Амалдаги тартибларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасига сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек республикамизда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини импорт қилиш тақиқланади. Олиб кирилаётган дори-дармон воситалари эса давлат тилида маркаланиши шарт.

Аммо «Москва-Тошкент» йўналиши бўйича йўловчи поездида кириб келган С.Ашуров (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) мазкур тартибларга риоя қилмай, қиймати 22 млн сўмдан ортиқ бўлган 10 турдаги 1 100 донадан ортиқ дори-дармон воситасини божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринган пайтда «Келес» чегара-божхона пости ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, пост ходимлари мазкур поезднинг яна бир йўловчиси З.Хидиров томонидан қиймати салкам 37 млн сўм бўлган 3 130 дона сигареталарнинг яширин равишда юртимизга олиб кирилишининг олдини олишди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамизда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан самарали давлат назорати ўрнатилган бўлиб, бу мазкур турдаги товарларнинг яширин тарзда ишлаб чиқарилиши ёхуд республикамиз ҳудудига олиб кирилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

2015 йилда республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 20 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, қиймати 70 млрд сўмдан ортиқ товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ушлаб қолинди.

 

Шу ўринда божхона қоидабузарликлари юзасидан Давлат божхона қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 120-76-33, ­120-76-76 рақамли «Ишонч телефонлари»га қўнғироқ қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1961 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика