Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 16 / Божхона

ЭКИҲнинг 10 бараваригача БЮД керак эмас

 

Россиядан корхонага DHL почта жўнатмаси билан оғирлиги 5 кг га яқин хом ашё намуналари юборилган. Бизга бундай юкка БЮД расмийлаштирилмайди, чунки унинг нархи жуда оз дейишди. Бу қандай меъёрий ҳужжат билан тартибга солинишини айтиб берсангиз.

Б.Умарова.

– Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг* (АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1.20-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган, қиймати энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан оз бўлган товарларга БЮД тақдим этилмайди ва товарлар товарга илова қилинувчи ҳужжатларга асосланиб ўтказилади.

Ушбу ҳолда олувчининг аризасига асосан божхона кирим ордери расмийлаштирилади, унда назарда тутилган божхона тўловлари ҳисоб-китоби ва уларнинг ЎзР ТИФ ТНга мувофиқ ставкалари кўрсатилади.

______________________________

*21.04.2016 йилдан ДБҚнинг АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома кучга киради.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 2075 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика