Norma.uz

Қулай ишбилармонлик муҳити – ривожланиш асоси

 

Юртимизда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга устувор эътибор қаратилаётгани кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий салоҳияти юксалиб боришида муҳим омил бўлмоқда. Ўз хусусиятига кўра ихчам ва ҳаракатчан, бозор конъюнктурасидаги ўзгариш ҳамда истеъмолчилар эҳтиёжига тез мослашадиган, аҳоли даромадини оширишнинг энг қулай ва мақбул воситаси ҳисобланган кичик бизнес ривожи мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти ўсишига, миллий иқтисодиётнинг барқарорлигига салмоқли таъсир кўрсатаётир. Соҳага доир қонунчилик базасининг давр талабларига мувофиқ такомиллаштирилаётгани ва бунда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлиги таъминланаётгани айни муддаодир.

 

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон) хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётимиздаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги тўсиқ ва чекловларга барҳам бериш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада ошириш учун қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ва рағбатлар яратиш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтарди.

 

Фармон ижроси доирасида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Шунга кўра, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлиги янада оширилди. Бир сўз билан айтганда, мулкдорларнинг эркин ва самарали фаолияти учун мустаҳкам асос яратилди.

 

Мазкур ҳужжатларга биноан тадбиркорлик фаолиятини юритиш шароитларини тубдан яхшилаш борасида Сирдарё вилоятида ҳам тизимли ишлар олиб бориляпти. Натижада бугунга келиб вилоятда кичик бизнес субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликлари бунга кирмайди) сони 7 минг 200 тадан ошди. Ўтган йили уларнинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 68,5 фоизга етди. Аҳамиятлиси, иш билан таъминланганларнинг 73,8 фоизи хусусий сектор улушига тўғри келмоқда.

Айни пайтда бизнес субъектларига молиявий кўмаклашилаётгани, ҳар томонлама пухта бизнес-лойиҳалар банклар томонидан қўллаб-қувватланаётгани ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ижобий ўзгаришларга, аҳоли, айниқса, аёллар ва ёшларнинг бандлик даражасини оширишга замин яратмоқда.

2015 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 12,3 фоизга, хизматлар ҳажми 18,7 фоизга ўсгани яна бир эътиборга молик жиҳатдир. Вилоятимиз иқтисодиётида асосий капиталга киритилган инвестициялар умумий ҳажмининг 32,5 фоизи кичик бизнес субъектлари томонидан киритилгани, қурилиш ишларининг 88,9 фоизи ҳам айнан шу субъектлар ҳиссасига тўғри келаётгани эътирофга лойиқдир.

Албатта, ҳозирги давримиз бизнес юритиш шарт-шароитларини эркин бозор иқтисодиёти талаб ва тамойилларига кўра такомиллаштириб боришни тақозо этмоқда. Шу маънода, вилоятда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш чора-тадбирлари изчиллик билан олиб борилмоқда. Чунончи, ўтган йили тижорат банклари томонидан кичик бизнес вакиллари учун 281 млрд сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиб, бу уларнинг айланма маблағларини шакллантириш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жалб этиш, маҳсулот ва хизматлар турини кўпайтириш борасидаги ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаб берди.

 

Бахтиёр Маҳкамов,

Сирдарё вилояти
статистика бошқармаси

бўлим бошлиғи ўринбосари.

Прочитано: 2792 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика