Norma.uz

Фермерларимиз жаҳон бозорида

 

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги «Абдураҳмон-Абдуғаффор-Давр» фермер хўжалиги соҳибкорлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини оширишга эришмоқда.

 

Ўтган йили узумнинг ҳусайни, ризамат каби навларидан олинган ҳосилнинг 600 тоннаси, карам ва лавлагининг уч юз тонна эртаги ҳосили, икки юз тоннадан ортиқ қовун Латвия, Қозоғистон, Россия давлатларига экспорт қилинди. Жорий йилда экспорт ҳудуди ва ҳажмини янада кенгайтириш мўлжалланмоқда.

– Президентимиз раҳнамолигида экспорт учун қулай шароит, кенг имконият яратилган, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Абдуғаффор Аҳмедов. – Экспортчи фермерга айланишимиз, хорижий бозорда харидор топишимиз ва шартномалар имзолашимизда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида ташкил этилган Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кўмаги катта бўлмоқда.

– Тадбиркорлар бизга мурожаат қилиб, ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот, унинг йиллик миқдори, хорижий валютадаги нархи, расми, турини кўрсатади, – дейди Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори ўринбосари Камолиддин Нурматов. – Биз ушбу маълумотлар асосида ҳамкорлик ўрнатилган саксонга яқин хорижий ташкилот ва савдо маслаҳатчиларига тегишли тижорат таклифларини жўнатамиз. Ташқи бозорда харидор топилгач, маҳсулот намуналари юборилади. Экспорт билан боғлиқ маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, музокараларни бошлаш, шартномалар тузиш, ҳисоб-китоб қилиш, божхона рўйхатидан ўтказиш ва юкни жўнатиш каби барча жараёнда тадбиркорларга яқиндан ёрдам берилади.

Экспорт амалиётида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари муҳим ўринни эгалламоқда. Жамғарма экспорт ҳажми ва географиясини кенгайтириш, фермерларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрмоқда. Жамғарма мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган туманларда ташкил этилган олтмишга яқин агрофирмага таъсисчи бўлиб кирди. Мазкур агрофирмалар томонидан экспорт шартномалари тузилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун янги бозорлар ўзлаштирилди.

 Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги ислоҳотлар самарасида сўнгги уч йилда ташқи бозорга йўналтирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми уч баробардан зиёд ошди. Бугунги кунда мамлакатимиз саксондан ортиқ давлатга 180 турдан ортиқ мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилаётир.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг жаҳон бозорига чиқиши, улар тайёрлаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида халқаро стандартлар асосида сифат менежменти тизими жорий этилмоқда. Ўтган йили 27 ишлаб чиқариш корхонасида халқаро ISO стандарти бўйича сифат бошқаруви тизими жорий қилинди.

Жорий йилда жамғарма 26 турдаги янги маҳсулот экспортини йўлга қўйишни мўлжаллаган. Жамғарма ва унинг ҳудудий филиаллари 2019 йилнинг 1 январига қадар ягона ижтимоий тўловдан бошқа барча турдаги солиқлар, йиғимлар, бож ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашдан озод қилинган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари товарлар ва хизматларни олдиндан ҳақ тўламасдан, аккредитив очмасдан хорижий валютага экспорт қилиш ҳуқуқига эга. Буларнинг барчаси иқтисодиётимиз барқарорлиги, турмушимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1806 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика