Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 15 / Паспорт масалалари

Ҳамма гап паспортда

 

Қизим РФда истиқомат қилади ва Россия фуқаросига турмушга чиққан. Уларнинг жажжи фарзанди бор. Яқин орада қизим Россия фуқаролигини олиши керак. Шу муносабат билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ЎзР фуқаролигидан чиқишнинг барча жиҳатларини билмоқчи эдим.

Қизим фарзанди билан меҳмонга келмоқчи. У қайси ҳужжат асосида Ўзбекистонга киришга ҳақли бўлади, унинг бу ерда қонуний асосда бўлишини рўйхатдан ўтказиш таомили қандай?

Лидия В.

Тошкент ш.

 

– Агар қизингиз Россия ҳудудида бўлиб, Ўзбекистоннинг Москва шаҳри ёки Новосибирск шаҳридаги консуллик муассасасида консуллик ҳисобига турмаган бўлса, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон) мувофиқ, у консуллик ҳисобига туриш ва ЎзР фуқаролигидан чиқишга ҳужжатлар топшириш масаласи юзасидан консуллик муассасасига мурожаат қилиши зарур. Президентнинг фуқароликдан чиқариш тўғрисидаги Фармони чиққунга қадар у фақат ЎзР фуқароси мақомида Ўзбекистонга келиши мумкин, сабаби ушбу Қонуннинг 10-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган шахснинг чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди. Шундай Фармон чиққанидан кейин у Ўзбекистонга Россия Федерациясининг фуқароси мақомида кела олади.

Фуқароликдан чиқишни расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

ариза-анкета;

таржимаи ҳол;

фотосуратлар;

консуллик йиғимлари тўланганлиги ҳақида квитанция.

Ўзбекистонга келгач, Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) мувофиқ, қизингиз фарзанди билан вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун яшаш жойидаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:

белгиланган шаклдаги ариза;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;

туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган, ота-онасидан, васийларидан ёки ҳомийларидан алоҳида яшайдиган шахслар учун);

турар жой ҳужжатлари;

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Ҳали 16 ёшга тўлмаган ва ота-оналари (васийлари, ҳомийлари) билан бирга яшайдиган болаларни рўйхатдан ўтказиш туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича улар ҳақидаги маълумотларни уй дафтарларига (рўйхатдан ўтказиш карточкаларига) киритиш орқали амалга оширилади.

 

 

Санжар Хўжааҳмедов, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1831 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика