Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 15 / Паспорт масалалари

Стикерни алмаштирамиз

 

Эски паспорт янгисига алиштирилаётганда ундаги визалар ва рухсат бериш бўлимининг муҳри автоматик равишда қайта босиладими? Ёки уни расмийлаштириш учун яна мурожаат қилиш керак бўладими?

Рихсибоев.

Тошкент ш.

 

– Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартибига (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон Қарорига 1-илова) мувофиқ, визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида, ёки янги биометрик паспортга алмаштириш чоғида, ёхуд у яроқсиз ҳолга келганида, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганида, шунингдек йўқотиб қўйилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортидан фойдаланишнинг имкони бўлмаганда Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган тартибда паспорт алмаштирилади.

Агар аввалги паспортда чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзув стикери бўлган бўлса, у янги паспортга қайта қўйиб берилади. Бунинг учун рухсат берувчи ёзув расмийлаштирилган жойдаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига стикерни ўтказишни сўраб ариза билан мурожаат қилиш зарур. Аризага паспортнинг дастлабки 2 саҳифаси ва рухсат берувчи ёзув қайд этилган (стикер ёпиштирилган) саҳифаларининг ксеронусхалари илова қилиниши керак. Паспорт ксеронусхасини тақдим этишнинг имкони бўлмаганда илгари расмийлаштирилган чиқишга оид материаллар асоси текширилгандан кейин рухсат берувчи ёзув ўтказилади.

Рухсат берувчи ёзувни ўтказиш тўғрисидаги ариза ва паспорт саҳифалари ксеронусхалари илгари расмийлаштирилган чиқишга оид материалларга тикилади, паспорт соҳиби ва унинг паспорти (серияси, рақами, янги паспорт ким томонидан, қачон берилганлиги) ҳақидаги зарур маълумотлар базага киритилади. Рухсат берувчи ёзувни ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.

Амалдаги стикерни амал қилиш муддати тугаган паспортдан янгисига ўтказиш муддати 7 иш кунидан ошмаслиги керак.

 

 

 

2016 йил апрелида Чехияга узоқ муддатга хизмат сафарига чиқмоқчиман. Паспортимдаги стикер 2016 йил августигача амал қилади. Чет элга чиқишга янги рухсатномани илгарироқ (масалан, 2016 йил апрелидан 2018 йил апрелигача) олишим мумкинми?

Р.Малахатов.

Тошкент ш.

 

– Агар чет элга чиқишингиз учун рухсат берувчи ёзув (стикер)нинг амал қилиш муддати 2016 йил августида тугаса, апрель ойида уни такрор расмийлаштириш масаласи билан паспорт столига мурожаат қилолмайсиз. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон Қарорига 1-илова) моҳиятидан келиб чиқилса, чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзувни фақат унинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин расмийлаштириш мумкин.

Чет элда бўлган вақтда стикернинг амал қилиш муддати тугаши фуқаролар Ўзбекистонга қайтиб келганларида уларни жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.

 

Санжар Хўжааҳмедов, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1745 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика