Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 10 / Божхона

Тўланган пайтдан бошлаб бир йил ичида қайтарилади

 

Бизнинг МЧЖ пластмассадан буюмлар ишлаб чиқаради. 2014 йил 17 апрелда биз Хитойдан буюм ишлаб чиқариш учун пресс-қолип харид қилдик. Юкни расмийлаштиришга 156 000 сўм тўладик. Божхона йиғимлари, импорт божи, акциз солиғи ва ҚҚС суммаси 10 053 688,5 сўмни ташкил қилди. Президентнинг 24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон Фармони билан кичик тадбиркорлик субъектлари божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган.

Имтиёздан фойдаланмаганимиз боис биз божхона тўловлари сифатида тўланган пулни қайтариб ола биламизми? Агар ололсак, буни қандай амалга ошириш мумкин?

А.Казимирова.

 

– Президентнинг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонининг (24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон) 10-бандига мувофиқ хўжалик субъектлари ўрнатилган технологик ускуналарга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича республика ҳудудига олиб келинадиган эҳтиёт ва бутловчи қисмлар учун 2016 йилнинг 1 январигача божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилганлар. Бундай рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2012 йилдаги 843-ф-сон Фармойиши билан тасдиқланган.

 

Маълумот учун. Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» Қарорининг (25.12.2012 йилдаги ПҚ-1887-сон) 6-бандига мувофиқ 2013 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун тадбиркорлик субъектлари – импортчилар томонидан экспорт БЮДни мажбурий тақдим этиш тартиби жорий этилган.

 

Божхона кодексининг 113-моддасига асосан ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммалари бундай тўловлар тўланган ёки ундирилган пайтдан эътиборан бир йил ичида тўловчининг талабномаси бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайтарилиши ёхуд бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказилиши лозим.

Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 14.07.2000 йилда 947-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2.1-бандига мувофиқ тўловчи фаолият зонасида божхона расмийлаштируви амалга оширилган ҳудудий божхона хизматига тўловларни улар тўланган ёки ундирилган пайтдан бошлаб бир йил ичида қайтариш ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига ўтказиш талаби билан мурожаат қилиши мумкин.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси (мазкур ҳолда – МЧЖ) божхона расмийлаштируви амалга оширилган зонасидаги ҳудудий божхона бошқармасига юқорида айтилган қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ барча зарур ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат этиши лозим.

Божхона органининг қарорига қўшилмаган тақдирда тўловчи унинг устидан суд органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эгадир.

 

ДБҚ раисининг ўринбосари

М.СОЛИЕВ.

Прочитано: 1834 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика