Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 10 / Амалий бухгалтерия

Янги дераза ўрнатиш – реконструкция эмас

 

Фирмамиз тайёр бинони реконструкция қилиш ва таъмирлаш билан шуғулланади. Пластик дераза ва эшиклар ўрнатилди, гипсокартондан пардеворлар қилинди ва бошқа ишлар бажарилди.

Бинони таъмирлашда қурилиш материалларини қандай қилиб тўғри ҳисобдан чиқариш лозим – харажатларгами ёки бино қийматигами? 18 млн сўмга сотиб олинган дарвоза асосий восита ҳисобланадими?

Н.Иванова,

фирма бош бухгалтери.

 

– Саволингизга жавоб бериш учун, аввало, «капитал таъмирлаш» ва «реконструкция» таърифларини ажрата билиш лозим.

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 47-бандига кўра, бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш деганда базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, деталлар ва узелларнинг барча эскирган конструкцияларини алмаштириш ёки тиклаш амалга ошириладиган таъмирлаш тушунилади. Яъни бунда асосий воситани ишчи ҳолатида сақлаб туриш учун чоралар кўрилади.

Реконструкция эса асосий воситаларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш ҳисобланади (5-сон БҲМСнинг 21-банди). Кўчмас мулкка нисбатан олганда бу бинонинг баландлиги, қаватлар сони, майдон, ҳажмни ўзгартириш бўлиши мумкин.

Сизнинг дераза ва эшикларни алмаштириш (конструкцияларни алмаштириш) ва гипсокартон пардеворлар ўрнатиш (улар бинонинг асосий техник-иқтисодий параметрларини ўзгартирмайди) ишларингиз капитал таъмирлаш ҳисобланади.

Таъмирлашнинг барча турлари бўйича харажатлар улар амалга оширилган даврнинг харажатларига киради. Агар ишлаб чиқариш биноси таъмирланса, асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир барча харажатлар маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади. Агар бино маъмурий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган бўлса, давр харажатлари таркибига киритилади.

Энди дарвозага келсак. Уларни классификациялаш учун 5-сон БҲМСнинг қоидасини ҳисобга олиш ва асосий воситалар таркибига нималар киритилишини тушуниш керак бўлади. 5-сон БҲМСнинг ­4-бандига кўра, уларга хизмат қилиш муддати 1 йилдан кўп, қиймати эса ЭКИҲнинг 50 бараваридан (бугунда – 6 512 000 сўм) ошадиган активлар, агар раҳбарнинг қарори билан қийматнинг бошқа чегараси белгиланмаган бўлса, киритилади. Дарвозани АВга киритиш учун иккала талабга риоя этилади.

Бироқ бошқа савол туғилади: уларни бинонинг қийматига киритиш мумкинми? 5-сон БҲМСнинг 5-банди инвентарь объектига таъриф беради. Бино мустақил инвентарь объекти сифатида функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими (Шаҳарсозлик кодексининг 2-моддаси). Бино таркибига ундан фойдаланиш учун зарур ички коммуникациялар: иссиқлик, сув, газ қувурлари, телефон тармоқлари ва ҳоказолар киради. Агар дарвоза бино ичига қурилган иҳоталаш конструкцияси бўлса, уни алоҳида инвентарь объекти сифатида ажратиш керак эмас, уни алмаштириш эса (эскиси ўрнига харид қилинган бўлса) капитал таъмирлаш бўйича харажатлар сифатида ҳисобга олинади. Бироқ агар янги дарвоза илгари бино таркибида қайд қилинмаган, янги харид қилинган алоҳида объект сифатида ўрнатилган бўлса, уни алоҳида АВ сифатида ҳисобга олиб, бошқа иншоотларга киритиш мумкин.

Дарвоза фойдаланишга илк маротаба киритилган тақдирда уни 5-сон БҲМСнинг 5-банди қоидаларига биноан боис алоҳида инвентарь объекти сифатида ҳисобга олиш тавсия қилинади. Зеро битта асосий воситада (бинода) турлича фойдали фойдаланиш муддатига эга бир нечта мустақил объект мавжуд бўлса, ҳар бир бундай объект бухгалтерия ҳисобида алоҳида мустақил инвентарь объекти сифатида тан олинади.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2290 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика