Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 10 / Божхона

Сертификатсиз чиқаришмайди

 

Олиб келинадиган ускуналарнинг ҳаммасини биз Им-70, 74 ва Им-40 божхона режимларида расмийлаштирамиз. Бироқ ҳужжатларнинг тўлиқсиз пакети тақдим этилмайдиган вазиятлар учраб туради, масалан, мувофиқлик сертификати йўқ бўлади. Уни жуда узоқ кутишга тўғри келади. Ҳужжатлар дастлабки топширилишида ушбу сертификатсиз ҳам электрон шаклда шартли чиқаришни расмийлаштириш мумкинми?

Дилдора Х.

 

Давлат божхона қўмитаси Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали келиб тушган электрон мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2011 йилдаги 122-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган мажбурий сертификацияланадиган маҳсулот турлари рўйхати тасдиқланган.

«Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 9.09.2004 йилда 1404-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан товарларни шартли чиқариш мувофиқлик сертификати, лицензия ва бошқа давлат органларининг рухсат бериш ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда божхона расмийлаштируви «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ амалга ошириладиган товарларга нисбатан қўлланмайди.

Баён этилганларни ҳисобга олганда хатда кўрсатилган масалалар Ўзбекистон Республикасининг юқорида кўрсатилган қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

Мазкур жавобдан қониқмаган тақдирда сиз, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунга (3.12.2014 йилдаги ЎРҚ-378-сон) асосан, юқори инстанцияларга қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Қўшимча ахборот олиш учун lex.uz Интернет-манзили бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг маълумотлар миллий базасига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари

Б.РАИМОВ.

 

 


Прочитано: 1792 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика