МЧЖ А.Расулов билан 12.01.2015 йилдан 31.12.2015 йилга қадар муддатли меҳнат шартномаси тузди. Унинг муддати тугаётганда – 26 декабрда у касал бўлиб қолди.
Касаллик варақаси ҳали ёпилганига қарамай, А.Расулов билан меҳнат муносабатлари 31.12.2015 йилдан МКнинг 105-моддасига биноан бекор қилинди.
Мазкур ишдан бўшатиш қонуний ҳисобланадими?
Валентина,
кадрлар бўйича инспектор.
– МЧЖ раҳбариятининг А.Расулов билан меҳнат муносабатларини 31.12.2015 йилда бекор қилиш бўйича ҳаракатлари қонун ҳужжатларининг талабларига жавоб беради. Ушбу ҳолга Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3-қисми билан белгиланган, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги чеклашлар татбиқ этилмайди. Чунки муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаши билан бекор қилиниши (МКнинг 105-моддаси) иш берувчининг ташаббуси ҳисобланмайди.
Касаллик варақасига сизнинг ҳолатда белгиланган тартибда ҳақ тўланиши лозим.
Абдусалом Рисқуллаев,
эксперт-юристимиз.