Norma.uz

Бемор ишдан бўшатилди, бюллетенга ҳақ тўланди

 

МЧЖ А.Расулов билан 12.01.2015 йилдан 31.12.2015 йилга қадар муддатли меҳнат шартномаси тузди. Унинг муддати тугаётганда – 26 декабрда у касал бўлиб қолди.

Касаллик варақаси ҳали ёпилганига қарамай, А.Расулов билан меҳнат муносабатлари 31.12.2015 йилдан МКнинг 105-моддасига биноан бекор қилинди.

Мазкур ишдан бўшатиш қонуний ҳисобланадими?

Валентина,

кадрлар бўйича инспектор.

 

МЧЖ раҳбариятининг А.Расулов билан меҳнат муносабатларини 31.12.2015 йилда бекор қилиш бўйича ҳаракатлари қонун ҳужжатларининг талабларига жавоб беради. Ушбу ҳолга Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3-қисми билан белгиланган, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида бўлганда меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги чеклашлар татбиқ этилмайди. Чунки муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаши билан бекор қилиниши (МКнинг 105-моддаси) иш берувчининг ташаббуси ҳисобланмайди.

Касаллик варақасига сизнинг ҳолатда белгиланган тартибда ҳақ тўланиши лозим.

 

Абдусалом Рисқуллаев,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1685 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика